БУГУН ТУМАНИМИЗДА ЎТКАЗИЛГАН ТАДБИРЛАР

×

 2020-02-05 19:09:50    902

PDF yuklash
Chop etish


Риштон тумани Жалаер МФЙ ҳудудида профилактик тардбир ўтказилди. Ушбу тадбир давомида аҳоли яшаш уйларида, корхона ташкилоларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин, из газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш борасида фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилди.

* **

Бугун туман мактабгача таълим булими тасарруфидаги 24-сонли мактабгача таълим ташкилотида Риштон тумани статистика бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини руйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги 5655 сонли  фармони юзасидан навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди. Семинар катнашчиларига ушбу фармонни мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар берилди.

* * *

Бугун шунингдек, Риштон тумани статистика бўлими ходимлари томонидан мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 17-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам ўқув-семинари ташкил этилди. Ўқув-семинарда 17-сонли мактабгача таълим ташкилотининг ходимларига 5655-сонли фармонни мазмун-моҳияти тушунтириб  берилди.

* * *

Бугун Риштон туман "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази қошидаги "Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби"да оила қуриш арафасида бўлган ёш йигит-қизларга навбатдаги дарс машғулотлари бўлиб ўтди.

 Ушбу машғулотда "Оила ҳуқуқи", "Оила саломатлиги", "Оила психологияси", "Оилавий ҳаётда ислом динининг ўрни" мавзуларида ёшларга ҳуқуқшинос М.Тожибоева,  психолог Г. Сатилова, врач-уролог Ҳ. Сатилов ва отинойи К. Далиева томонларидан дарслар ўтказилди. Дарс сўнгида битирувчиларга сертификатлар берилди. Сертификатлар Риштон туман "Оила" ИАТ маркази раҳбари М. Тожибоева, туман маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Д. Дадабоева ҳамда туман ФҲДЁ бўлими мудираси Ҳ. Маматқулова томонларидан берилди


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab