ОБОД ВА ТИНЧ МАҲАЛЛА БИЗНИНГ КЎЗГУМИЗДИР

×

 2020-01-30 05:50:45    1136

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон янги ўзгаришлар остонасида туриб, янги марраларга қўл чўзмоқда. Бугун биз чин маънода янги Ўзбекистонни барпо этиш, унда ўзимиз истагандек, ўзимиз хоҳлагандек, инсон манфаатлари ва қадр-қиммати энг биринчи ўринда турувчи демократик жамият яратиш йўлида катта қадамлар қўйяпмиз.

“Обод маҳалла – хавфсиз маҳалла” деган янги концепция асосида мутлақо янгича тизимни яратиш ва амалга ошириш зарурлиги; хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни юқори босқичга кўтаришимиз лозимлиги; камбағаллик, аҳоли даромади, янги иш ўринлари яратиш, аҳолида замонавий ишбилармонлик ва бизнес кўникмаларини шакллантириш кераклиги; аҳоли ўртасида “Ўз уйингни, ўз болангни – ўзинг асра” шиорининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошира олмас эканмиз, маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириб бўлмаслиги; коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, жамиятимизнинг ҳамма аъзолари “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган марраларга эришиб бўлмайди.


Риштон туманида ҳам бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса маҳаллаларимиз ободлиги, у ерда яшовчи одамларнинг тинчлиги, керак бўлса, кечаси тинч ухлаши учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари қаторида маҳалла фуқаролар йиғинлари олдига ҳам қатор вазифалар қўйилмоқда.

Халқчил бўлган ушбу дастуриламал ҳужжатдаги долзарб вазифалар нафақат давлат органи ёки жамоат ташкилоти, балки ҳар бир жамият аъзосига дахлдор десак, муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятининг мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши бўлим бошлиғи Бахтиёр Умматқулов бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан Риштон туман ҳудудида жойлашган Қошқайрон, Навбаҳор, Боғистон, Қози Аҳрор, Зарариқ, Қалайнав, Тўраобод, Ариқбуйи ва Хўжа илғор МФЙларга ташриф буюриб аҳоли билан мулоқотлар олиб борилди.

Тадбирлар давомида аҳоли муаммолари ўрганилди. Шунингдек, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлар берилди. Ногиронлиги бўлган шаҳсларга ногиронлик аравачалари топширилди. 




<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 118 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab