РАСМИЙ БАЁНОТ

 2020-01-27 19:51:52    1060

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқлардаги Риштон тумани Чўнғара қишлоғида яшовчи аҳолининг 48 нафар фуқаролар суд қарорлари асосида ерга эгалик қила олмаётганликлари ҳақидаги хабарлар юзасидан

 РАСМИЙ БАЁНОТ

Ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюроси Риштон тумани бўлими томонидан туманнинг Чўнғара қишлоғида яшовчи 48 нафар фуқароларга суд қарорлари асосида бошқа шахсларнинг ноқонуний эгалигида бўлган ер участкалари олиб берилмаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, Бюронинг Риштон туман бўлимига 09.10.2019 йилда Риштон тумани, Чўнғара қишлоғида яшовчи 48 нафар эмас, балки 8 нафар фуқаронинг ер участкаларини ноқонуний эгаликдан қайтариб олиб берилиши ҳақида жами 8 та ижро ҳужжатлари келиб тушган.

           Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 12.09.2019 йилдаги 2-1505-1909/8762-сонли қарори билан қарздор Х.Мадаминовдан ундирувчи Д.Қурбонова фойдасига 0,06 га, И.Тоштановдан О.Қодиров фойдасига 0,06 га, И.Тоштановдан М.Ёрхонова фойдасига 0,06 га, И.Тоштановдан С.Ёқубов фойдасига 0,06 га, Э.Жўраевдан Б.Исломқулова фойдасига 0,06 га, Э.Жўраевдан И.Мамажонова фойдасига 0,06 га, Э.Жўраев-дан Қ.Салохиддинов фойдасига 0,06 га, Э.Жўраевдан М.Абдуғаниев фойдасига 0,06 га ер майдони олиб бериш белгиланган.

        24.10.2019 йилда Бюронинг Риштон туман бўлими давлат ижрочиси М.Ғофуров томонидан Чўнғара қишлоғида жойлашган ер участкасининг ноқонуний эгаликдан қайтариб суд қарорида белгиланган шахсларга олиб бериш бўйича 25.10.2019 йилга мажбурий ижро ҳаракатларини ўтказишни тайинланган.

        Чўнғара қишлоғи Қирғизистон Республикаси билан ўралган анклав ҳудудда жойлашган ва Ўзбекистон Республикасининг давлат  чегарасидан    40 км. масофани ташкил қилади. Мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказиш жараёнида қарздорлар ва уларнинг Қирғизистон Республикаси фуқароси ҳисобланган яқин қариндошлари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилиниб, ҳудудда низо келтириб чиқаришга уринилган. Ҳудуддаги ижтимоий-сиёсий вазият туфайли ортиқча келишмовчилик келиб чиқишини олдини олиш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари бошқа кунга қолдирилган.

Сўнгра, ижро ҳужжатлари бўйича ижро этиш усулини ўзгартириш юзасидан қонунда белгиланган тартибда 18.11.2019 йилда фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судига тушунтириш беришни сўраб ариза  билан мурожаат қилинган ва суд томонидан 13.12.2019 йилда ариза қаноатлантиришдан рад этилган ҳамда бу ҳақдаги  суд ажрими 03.01.2020 йилда бўлимга келиб тушган. 

        Мазкур ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш жорий йилнинг 29 январь кунига белгиланган. Ижро ҳужжатлари натижаси ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилади.

 

Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси

Ахборот хизмати.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab