ЭЗГУ ҚАНОТ БАҒИШЛАДИНГИЗ

×

 2020-01-25 19:44:12    923

PDF yuklash
Chop etish


Бизнинг Чўнғара қишлоғимизга 2020 йил 18-январь куни вилоят ҳокими   Ш. Ғаниев келганларида мактабимиз ўқувчиларини юртимиз бўйлаб саёҳатга юбориш ҳақида айтган эдилар. Биз саёҳат кунларини узоқ кутмадик...

   2020-йил 23-январь куни биз, Риштон тумани Чўнғара қишлоғидаги 44-сонли мактабнинг 65 нафар ўқувчи ва устозлар билан йўлга чиқдик. Ўша кунги ҳаяжон ва қувончимиз юрагимизга сиғмас, чунки орамизда ҳали қишлоқ ҳудудини ҳатлаб ўтмаганлар бор эди...

   Биз қишлоқдан чиқиб Қўқонгача етиб борганимизда “ Афроосиёб” тезюрар поездида боришимизни билиб, ҳали олдинда бизни хаёлимизга ҳам келмаган қувончли воқеалар ва мўъжизалар кутаётганлигини ҳис қилиб турар эдик. “Афросиёб” поездига ўтириб, юртимиз пойтахти гўзал Тошокентга жўнадик. Кўркам ва обод, замонавий Тошкент бўйлаб саёҳатимиз жуда қизиқарли ва мазмунли ўтди. Бир-биридан сервиқор, осмонўпар бинолар, ҳашаматли маданият масканлари, музей ва меҳмонхоналар, Тошкент ҳайвонот боғи, Тошкетдаги Президент мактаби ва яна кўплаб диққатга сазовор жойларга бориб, завқланиб томоша қилдик. Хусусан, Президент мактабига борганимизда юртимиз ёшлари учун ҳақиқатдан улкан имконият ва шароитлар яратилаётганлигининг гувоҳи бўлдик.

Президент мактабининг фаолияти, ўқув жараёни билан яқиндан танишишга муяссар бўлдик. Мактабдаги ўқув ва лаборатория хоналари, кутубхона, ахборот-ресурс маркази, тўгараклар фолияти учун жиҳозланган хоналар, спорт билан шуғулланишга яратилган шароитлар тенгдошларимизнинг жисмонан ва маънан етук инсон бўлиб камол топиши учун хизмат қилмоқда.

    Шунда Юртбошимизнинг Президент мактаблари келажакда барча мактаблар учун андоза ҳисобланиши, кун келиб барча мактабларда шундай шароит ва имконият жорий этилиши ҳақида айтган сўзларини эслаб, биз туғилган бу жаннатмакон юртда келажак авлод учун амалга оширилаётган ишлар, эътибор ва ғамхўрликлар қалбимизни юксак ғурур ва ифтихорга тўлдирди. Ушбу саёҳат таассуротлари қалбимизда ўзгача из қолдирди.

 Шу сабаб ушбу саёҳатни ташкиллаб берган вилоят ҳокими Ш. Ғаниев, Риштон туман ҳокими С. Солиев, Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи М. Турдиматов ва барча мутасадди ташкилот вакилларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Эл-юрт фаровонлигини таъминлаш, эзгу мақсадларга эришиш йўлида қилаётган фидокорона меҳнатларингизга ривож ва муваффақият тилаб, бугунги жонкуярлик билан олиб бораётган ишларингиз роҳатини кўриш насиб этмоғини тилаймиз. Ҳамиша соғ-саломат,  ҳар доим халқ олдида шундай бошингиз баланд бўлсин!

 Биз чўнғаралик ёшлар келажакда Президентимиз, халқимиз, ота-онамиз орзу қилгандек баркамол ёшлар бўлиб, Ўзбекистон учун ўз билим ва салоҳияти билан сидқидилдан хизмат қиладиган, шаънини кўкларга кўтарадиган фарзандлар бўлишга ваъда берамиз. Чунки бу саёҳат кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшди, эзгу орзу-мақсадларимиз сари қанот бағишлади.

  44-мактаб ўқувчи ёшлари




<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab