ВИЛОЯТИМИЗ БЎЙЛАБ КУЗАТИЛАЁТГАН ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДАГИ УЗИЛИШЛАР ТЎҒРИСИДА

 2020-01-23 06:27:18    871

PDF yuklash
Chop etish



Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар орқали Риштон тумани Тўда қишлоғидан “Электр кун давомида 4 соат берилмоқда”, Олтиариқ тумани Қизилтепа қишлоғидан “Электр таъминотидаги кунлик кўп марта узилиши”, Қўштепа туманидан “Электр муттасил ўчмоқда”, Марғилон шаҳридан “Яна соатлаб чироқ ўчирилмоқда” деб қатор мурожаатлар йўлланган. Январь ойининг 16 кунидан бошлаб вилоятимиз бўйлаб кузатилаётган электр таъминотидаги узилишлар қувват танқислиги сабаб юзага келмоқда.
Шу сабабли, марказий 110 кВли ҳаво узатиш тармоқларида автоматик юкламани чеклаш (УОН) қурилмасини ишлаши билан электр таъминотида вақтинчалик узилишлар юз бермоқда. Вилоятга етказиб берилаётган мавжуд қувватни назорат қилиш ҳамда 110 кВли ҳаво узатиш тармоқларида автоматик юкламани чеклаш (УОН) қурилмасини ишга тушишини олидини олиш мақсадида жойларда вақтинчалик электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.
Маълумот ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, вилоятимиз бўйича январ ойининг илк кунларига нисбатан кейинги 3-4 кун давомида кунлик электр энергияси истеъмоли ҳажми ўртача 2,0 млн кВт/с га, ёки 80-85 мВт қувватга ўсиши кузатилди. Бугунги кунда бир кунлик вилоятга электр энергия ишлаб чиқариш баланси бўйича берилган топшириқ 17,8 млн кВт/с белгиланган бўлиб, айни вақтда (электр таъминотидаги узилишлар билан) бир кунда 19,1-19,5 млн кВт/с электр энергияси истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.
Вилоятнинг кунлик эркин истеъмоли (истеъмолчиларга узлуксиз электр энергияси етказиб бериш учун) 20,7 млн кВт/с ташкил этади.
Шу билан бирга, газ босимининг пасайиб кетиши, электр энергияси ишлаб чиқарувчи станцияларимизнинг вақтинча тўхтаб қолишига сабаб бўлмоқда. Натижада, энерготизимда қувват танқислиги юзага келмоқда. Юзага келган муаммони бартараф этиш учун, Энергетика вазирлиги тизимидаги тегишли мутахасислар туну кун белгиланган тартибда ишлар амалга оширилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab