ТУМАН ҲОКИМИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2020-01-21 17:18:28    1002

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2019 йил 27-декабрь куни ёшлар билан учрашувида белгилаб берган топшириқлар ижроси юзасидан ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, фикр ва таклифларини эшитиш, шунингдек, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ҳар тамонлама қобилиятларини юзага чиқаришда муносиб шароит яратиб бериш мақсадида бугун туманимиздаги 30-сонли умумий ўрта таълим мактабида Риштон туман ҳокими С. Солиевнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими Суфҳонжон Солиев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2019 йил 27-декябрь куни ёшлар билан учрашувида айтган яъни “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз” нутқини алоҳида урғу билан гапириб ўтди. Шу ўринда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар, ўтказилаётган тадбирлар ҳақида гапириб, ёшлар жамиятнинг энг илғор қатлами сифатида ҳамиша қўллаб-қувватланиши, уларнинг ҳар жиҳатдан баркамол шахс бўлиб вояга етишларини таъминлаш ҳукумат эътиборидаги энг асосий вазифа эканини таъкидлади. Шунингдек, тумандаги янги ўзгаришлар ва олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида айтиб ўтди. Шу қаторда туман ёшларини бирдамликка чорлаб қолди.

Очиқ ва самимий мулоқот руҳида кечган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилишди. Ёшлар томонидан билдирилган муаммоларга шу ернинг ўзида ечим топилди.

Учрашув якунида фаол ёшларга туман ҳокими томонидан китоблар совға қилинди. Шунингдек, 30-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Маржонахон Йўлдошалиева ўзи ёзган шеърини йиғилганларга ўқиб берди.

Ҳоким ва ёшлар учрашуви барчадан ёрқин таассурот қолдирди.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 110 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab