РИШТОН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2020-01-18 09:51:40    1343

PDF yuklash
Chop etish



Бугун, 14 январь куни олтинчи чақириқ халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унга 5- Тошоғолиқ сайлов округидан сайланган депутат Маҳмуджон Мамажонов раислик қилди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Шунингдек, сессияда вилоят ҳокимининг ўринбосари Дилшоджон Акмалиддинович Ходжиахмедов қатнашди.

20-Амиробод сайлов округидан депутат Жавоҳир Неъматов сессия котиби этиб сайланди.

Сессия кун тартибига олтита масала киритилди.

1. Туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти.

2. Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида

3. Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш.

4. Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш.

5. Фарғона вилояти ҳокими томонидан Риштон тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш.

6. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида.

Кун тартибидаги биринчи масала, VI чақириқ халқ депутатлари Риштон туман Кенгашига ўтказилган сайлов натижалари ҳақида туман сайлов комиссиясининг раиси М.Мирзатошев ахборот берди. У сайлов Ўзбекистон қонунчилиги асосида бўлиб ўтганини ва 30 нафар сайланган депутат мақомини тасдиқлади.

Кун тартибининг иккинчи масаласи юзасидан сессия котиби Жавоҳир Неъматовга сўз берилди.

Шундан сўнг халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми ҳақидаги қарор тасдиқланди.

Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашига сайланган депутатларнинг қуйидаги партия гуруҳлари:

- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан сайланган 13 нафар депутатдан иборат партия гуруҳи;

- Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган 4 нафар депутатдан иборат партия гуруҳи

- Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган 5 нафар депутатдан иборат партия гуруҳи;

- Ўзбекистон Ҳалқ демократик партиясидан сайланган 8 нафар депутатдан иборат партия гуруҳи рўйхатга олинди.

Кун тартибининг навбатдаги масаласи муҳокама қилингач, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг қуйидаги таркибда 7 та доимий комиссияси тузилди:

1) Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича;

2) Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича;

3) Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича;

4) Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича;

5) Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича;

6) Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича;

7) Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича.

Комиссиялар раиси этиб, 

21-Бўжай сайлов округи сайланган депутат Дониёржон Раҳмонқулов.

5- Тошоғолиқ сайлов округидан сайланган депутат Маҳмуджон Мамажонов.

26-Жалаер сайлов округидан сайланган депутат Муҳаммаддиёр Норматов.

27-Пандигон сайлов округидан сайланган депутат Қобилжон Аминов.

23-Чек Жалаер сайлов округидан сайланган депутат Абдурасул Ғофуров.

18-Ал-Хоразмий сайлов округидан сайланган депутат Аброр Собиров.

19- М. Топволдиев.сайлов округи сайланган депутат Самижон Ниёзов номзодлари тасдиқланди.

Кун тартибидаги ташкилий масала – Фарғона вилояти ҳокими томонидан Риштон тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш юзасидан Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари Дилшод Ходжиаҳмедов сўзга чиқди.

Фарғона вилояти ҳокими томонидан Риштон тумани ҳокими лавозимига 11 – С. Раҳимов сайлов округидан сайланган депутат Суфҳонжон Муйдинович Солиев номзодини халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида Тақдимнома киритилганлигини билдирди ва уни ўқиб эшиттирди.

 Ушбу тақдимнома муҳокамасида тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси гуруҳи номидан депутат Дониёр Раҳмонқулов, “Миллий тикланиш” демократик партияси гуруҳи номидан депутат Самижон Ниёзов, Халқ демократик партияси гуруҳи номидан Бахтиёр Тўйчиев сўзга чиқдилар ва Риштон тумани ҳокимлигига тавсия этилган Суфҳонжон Солиев номзодини қўллаб-қувватладилар.

Бундан ташқари, 7- А. Навоий сайлов округидан сайланган депутат Румия Ефирова, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Турсунхўжа Абдураҳмоновлар ҳам Риштон тумани ҳокимлигига тавсия этилган Суфҳонжон Солиев номзодини қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Суфҳонжон Муйдинович Солиев Риштон туман ҳокими этиб бир овоздан тасдиқланди.

С. Солиев сўзга чиқиб, билдирилган юксак ишонч учун вилоят ҳокимига ва халқ депутатлари Риштон тумани кенгаши депутатларига миннатдорчилик билдирди. Бор куч ва билимини Ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлида сафарбар қилиб фидойилик ва садоқат билан хизмат қилишга ваъда берди.

Олий Мажлис Сенати аъзолигига Фарғона вилоятидан сайловни шу йил 17 январь куни ўтказиш ҳақида Марказий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинган эди.

 Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига асосан халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиши кўзда тутилган.

Кун тартибидаги сўнгги масала муҳокама қилиниб, маслаҳат Кенгаши аъзолигига М. Топволдиев сайлов округидан депутат Ниёзов Самижон Абдукаримович номзоди тасдиқланди.

Шу билан олтинчи чақириқ халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг биринчи сессияси ўз ишини якунлади.

 РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab