ЖАЛАЕРДА ЗАМОНАВИЙ БОҒЧА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2019-12-30 20:08:26    1082

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон тумани Жалаер қишлоғида тубдан янгиланган болалар боғчасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Янги йил байрами шукуҳи билан яшаётган Жалаерликлар учун бугунги кун ҳар қачонгидан-да ёдда қоларли бўлди. Сабаби, бугун қишлоқ ҳудудида янги ва замонавий услубда барпо қилинган 29-давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси фойдаланишга топширилди.

Лойиҳа қиймати 4 миллиард сўмни ташкил этиб, 100 нафар болани ўз бағрига олувчи мазкур объектнинг тантанали очилиш маросими катта тантанага айланиб кетди.

Очилиш маросимига ташриф буюрган меҳмонларнинг кўплаб қорбобо ва қорқизларнинг кутиб олиши барча учун кутилмаган ҳол бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Маросимда туман ҳокими С. Солиев, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т. Абдураҳмонов, туман таълим фан ва маданият касаба уюшмалари раиси Э. Абдуллаев, туман ХТП рахбари, вилоят МТБ ходимлари, МФЙ вакиллари, "Риштон қурилиш инвест" корхонаси вакиллари, 38-мактаб раҳбарлари, ота-оналар, маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этишди.

Айтиш керакки, бугунги кунда туманда 84 та мактабгача таълим муассасаси фаолият юритаётган бўлса, уларнинг 28 таси нодавлат оилавий, 2 та хусусий 2 та давлат шерикчилиги асосидаги боғчалар ҳиссасига тўғри келади. 9142  нафар аниқроғи 58 фоиздан зиёдроғи қамраб олинган.

Очилиш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими С. Солиев ва “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т. Абдураҳмоновлар юртимизда мактабгача таълим соҳасининг тубдан яхшиланаётгани эртамиз эгалари келажагида мустаҳкам замин бўлишини қайд этишди.

Тадбир давомида боғча тарбияланувчилар ижросида концерт дастури тақдим этилди.

Шунингдек,  боғча биносини барпо этган “Риштон қурилиш инвест” хусусий фирмаси уста-қурувчилари ҳамда қишлоқдаги кам таъминланган оилаларга туман ҳокимлигининг совғалари топширилди.

Тадбир иштирокчилари бинода болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишаркан, бу ерда ёш авлод учун барча қулайликлар мавжудлигига гувоҳ бўлишди. Дарҳақиқат, мактабгача таълим тизими – чуқур билим эгаллаш ва тарбиянинг пойдевори ҳисобланади. Эртамиз эгалари учун амалга оширилаётган бу каби ишлар уларнинг порлоқ келажаги мустаҳкам асосда юксалиб боришини таъминлайди.

 Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб