ТАБРИКНОМА

×

 2019-12-30 06:06:48    818

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туман ҳокими Суфҳонжон Муйдинович Солиевнинг янги йил байрами муносабати билан туманимиз аҳлига самимий табриги

 

Азиз ва муҳтарам ватандошлар!

Бетакрор диёримизга янги – 2020 йил кириб келмоқда.

Сиз, муҳтарам отахон ва онахонлар, меҳрибон опа-сингилларимиз, навқирон ёшларимиз, бутун туманимиз аҳлини янги йил байрами билан чин қалбимдан табриклайман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва қувонч тилайман.

Поёнига етаётган 2019 йилда туманимиз ҳаётида яхши кунлар, улкан ютуқ ва марралар кўп бўлди.

Ўтаётган йилни деҳқон ва фермерларимиз, ишчи ва қурувчилар, ўқитувчи ва шифокорлар, жасур ҳарбийларимиз, олимлар, ижодкор зиёлилар – барча касб эгалари ўз соҳалари бўйича ёруғ юз билан якунладилар.

Бир сўз билан айтганда, ўтиб бораётган йилдан рози бўлиб, ҳар қанча шукрона айтсак арзийди.

 

Қадрли тумандошлар!

     Шу кунларда барчамиз ҳаётимизда ўчмас из қолдирган 2019 йил билан хайрлашиб, эзгу қадамлар билан кириб келаётган 2020 йилни кўтаринки кайфият ва шоду хуррамлик билан қарши олмоқдамиз.

        Фурсатдан фойдаланиб, бутун туманимиз аҳлини Янги йил байрами билан чин қалбимдан табриклайман.

       Бугун бор куч ва имкониятларимиз юртимиз тараққиётига сафарбар этилган бир пайтда, амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва оқилона сиёсат самарадорлиги - халқимиз турмуш тарзини янги босқичга кўтариш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, кексаларимизни қадрлаш, энг муҳими, тинчлик-тотувлик, мустақилликни асраб-авайлаш, озод ва обод Ватан барпо этиш жабҳаларида яққол намоён бўлмоқда.

Шуни мамнуният билан алоҳида таъкидлаш лозимки, улкан ютуқларга бой бўлган йилда ҳар бир соҳа бўйича улкан натижаларга эришилиб, бунёдкорлик, аҳоли ҳаёт даражасини яхшилаш ва юрт фаровонлиги йўлида муҳим аҳамиятга эга бўлган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

       Янги йилда ҳам улкан эзгу ишларни биргаликда давом эттирамиз. Кўзда тутилган ушбу ишларнинг барча-барчаси, ҳеч шубҳасизки, ўзининг мантиқий якунига етказилади, кўзланган мақсадга эришилади.

 

    Азиз тумандошлар!

    Яна бир бор барчангизни кириб келаётган Янги-2020 йил билан чин юракдан самимий табриклайман.

Сизларга мустаҳкам соғлик-саломатлик, оилавий бахту-саодат, Ватанамиз равнақи йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

      Янги йилда хонадонингиздан чексиз қувонч, файзу барака, тинчлик-осойишталик аримасин!

Буюк ва муқаддас Ватан - жонажон Ўзбекистонимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин!

Янги йилингиз муборак бўлсин!





<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab