ЖАҲОНОБОДДА ЯНГИ ЗИЁ МАСКАНИ

×

 2019-12-26 15:39:27    1203

PDF yuklash
Chop etish


26 декабрь куни Жаҳонобод МФЙда янги ташкил этилган ахборот-кутубхона маркази иш бошлади. Туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туман Халқ қабулхонаси, туман ахборот кутубхона маркази ташаббуси билан ташкил этилган маҳалла кутубхонасининг очилиш маросими ҳақиқий маънавият байрамига айланиб кетди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисидаги ПҚ-4354-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда ахборот-кутубхона марказлари фаолияти янгидан йўлга қўйилмоқда.  

Шунингдек, туман ва шаҳар марказларидан узоқда, чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолига кутубхона хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, кутубхона очилишига бағишланган тадбирда туман ҳокими С. Солиев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туман Халқ қабулхонаси мудири С. Додобоев, туман ҳокими ўринбосари Р. Қосимов, маънавият-тарғибот маркази туман бўлими раҳбари Д. Додобоева, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари С. Авлиёхонов, туман ХТБ мудири И. Мирзараҳимова,  фан, таълим ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Э. Абдуллаев, маҳалла фуқаролари, туман ахборот-кутубхона маркази раҳбари М. Мамадалиева, китобга ошно тутинган ёшлар ва кенг жамоатчилик иштирок этдилар.

Маросимда сўзга чиққан туман ҳокими С. Солиев Президентимиз ташаббуси билан китоб ўқишни тарғиб қилиш, мутолаа маданиятини юксалтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар айни муддао бўлганлигини таъкидлади.

-“Китоб-офтоб”, дея бежиз айтилмайди, - деди туман ҳокими. – Катта авлод вакиллари китобхонлик туфайли униб-ўсган. Миллий ва жаҳон адабиёти дурдоналари орқали маънавий озуқа олган. Бизнинг келажагимиз бўлган ёшларимизни ҳам китобхонлик билан тарбиялашимиз лозим. Секин-аста туманимизда бундай кутубхоналар сонини ошириб борамиз.

Тадбирда ушбу кутубхонага туман ҳокимлиги, маънавият-тарғибот маркази туман бўлими, туман ИИБ, туман ХТБ, фан, таълим ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан турли хилдаги китоблар совға қилинди.

Шунингдек, кутубхоначига Бандлик ва меҳнат муносабатлари туман бўлими томонидан меҳнат дафтарчаси топширилди.

Маҳаллага билим ўчоғини ташкил этишда Зиёдбек Мамажонов катта ташаббус кўрсатиб, дил амри билан ризолик берди. Зиёдбек шу каби хайрли ишни анчадан буён ният қилган экан.

Иштирокчилар ўз сўзларида аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида китоб мутолаасини кенг тарғиб қилиш, китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда соҳада ишлайдиган ходимларга қулай ва ҳар томонлама зарур шарт-шароитларни етарлича яратиб бериш борасида ҳукуматимиз томонидан амалий ишлар олиб борилаётганлигига алоҳида тўхталдилар. Бундай ғамхўрликлар учун давлатимиз ва ҳукуматимиз раҳбарларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 123 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab