ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2019-12-25 18:39:19    989

PDF yuklash
Chop etish


Янги йил байрами арафасида туманимизда истиқомат қилаётган 3 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига туман ҳокимлиги ва “Нуроний” жамғармаси туман бўлими томонидан байрам совғалари топширилди. 

Айни кунларда туманимизда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари – Аҳмаджон Тожибоев, Абдулҳай Азизов ва Мирзааҳмад Сулаймоновлар сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда. 

Умумхалқ байрами арафасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиниб Президент совғаси ва ҳокимликнинг қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди.

 

Нуроний-фахрийларимиз кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик учун муҳтарам Президентимизга миннатдорчилик билдиришди.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 64 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab