УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ ЮҚОРИ САВИЯДА ЎТДИ
2019-12-25 18:15:44 1285
Бугун Риштон туманидаги 21-мусиқа мактабида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Риштон туман ҳокимлиги, туман маънавият ва тарғибот маркази, “Оила илмий амалий” маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда туманимизнинг таниқли шоир ва ёзувчилари, Ёшлар Иттифоқи етакчилари, мактаб ўқувчилари ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.
Уч авлод учрашуви деб номланган мазкур тадбирда таниқли шоир Ғулом Фатҳиддин 65 йиллиги ҳам кенг нишонланди. Тадбир давомида туманимизнинг етакчи фахрийларидан бири - Бедилшунос олим Йўлдошали Дадабоев, туман ХТБ бошлиғи ўринбосари Азим Хонқулов, ўзининг ширали овози билан барчанинг меҳрини қозонган Ҳусанжон Эргашев, меҳнат фахрийси таниқли журналист Ҳамиджон Исақовлар сўзга чиқиб, шоир Ғулом Фатҳиддинни бугунги айём билан муборакбод этишди.
Бундан ташқари, шоирнинг дўстлари Усмонжон Тошпўлатов, Маъруфжон Юнусов, шоирнинг шогирди Асадуллох Солиҳ, таниқли уста кулол Тоҳир Ҳайдаровлар ҳам сўзга чиқишиб, Ғулом Фатҳиддинга ўзларининг самимий тилакларнини билдиришди.
Шунингдек, Ғулом Фатҳиддинга туман ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, туман ХТБ ва МТМ томонидан эсдалик совғалар топширилди.
Шеърхонлик кечасига айланиб кетган тадбир барчада катта таассурот қолдирди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi