“Янги Ўзбекистон – янги сайловлар”: Риштонликлар ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён
2019-12-22 21:16:47 1317
Бугун 22 декабр, соат 8:00 да сайловга старт берилди. Эрталабдан сайлов участкалари одамлар билан гавжум бўлди.
Янги Сайлов кодексида асосида ташкил этилган сайловларда риштонликлар ҳам фаоллик кўрсатишди. Барча сайлов участкаларида сайлов якунига қадар иш қизғин бўлди.
Бугунги сайлов жараёни хориждаги ҳамюртларимизни ҳам бефарқ қолдирмади. Хусусан, Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб турган ватандошларимиз ҳам у ерда ташкил этилган сайловларда фаол иштирок этишди.
Комиссия аъзолари томонидан турли сабабларга кўра участкага келиш имконияти бўлмаган фуқаролар хонадонларига кўчма сайлов қутисини олиб борилди.
Соат 20:00 да сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари якунланди. Саноқ комиссиялари вазифасига киришди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi