ЯНГИ ИНШООТЛАР ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2019-12-15 15:14:33    1441

PDF yuklash
Chop etish


Кун сайин чирой очиб бораётган юртимизда ҳар бир байрамга муносиб туҳфа тайёрланади. Хусусан, Риштон тумани янги йил олдин янги қиёфа касб этиб бораётир. Ўтган ҳафтада туманимиз марказидаги бир қатор иншоотлар фойдаланишга топиширилган эди. Кўркам, замонавий, янги иншоотларнинг фойдаланишга топширилиши ўзига хос анъанага айлангани қувонарли. Бугун туманимиз кўркига кўрк қўшаётган ана шундай иншоотлардан яна еттитасининг очилиш маросими бўлиб, расмиан фойдаланишга топширилди. Улар орасида Ибн Сино номли хусусий мактаби ва М. Топиволдиев номли сиҳатгоҳлар ҳам бор. Албатта бу каби иншоотларнинг фойдаланишга топширилиши туманимиз аҳлини беҳад қувонтирмоқда.

Айтиш жоизки, очилиш маросимлари катта шодиёнага айланиб кетди. Маросимда вилоят ҳокими ўринбосари Д. Ҳожиаҳмедов, туман ҳокими ўринбосарлари Н. Орипов, Р. Қосимов, М. Бекмирзаева, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т. Абдураҳмонов ҳамда  туман фаоллари иштирок этишди. Янги мажмуаларнинг очилишида ҳозир бўлган меҳнат фахрийлари, фаоллар иштирокида рамзий тасмалар қирқилди.

Айни кунларда туманимизда ободонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Давлат ва жамоат ташкилотлари бинолари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, корхоналар таъмирланиб, янги бинолар барпо этилмоқда. Яратилган қулайликлар байрамни ўзгача кўтаринки руҳда нишонлашга замин яратмоқда. Амалга оширилаётган бунёдкорлик, яратувчанлик ишлари, кундан-кунга чирой очиб бораётган Риштонимиз кўркига янада кўрк қўшаётир.


Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab