Фарзандларинг билан фахрлан, Риштон!

×

 2019-12-12 18:34:49    1566

PDF yuklash
Chop etish


Сўнгги пайтларда спортга бўлган юксак эътибор туфайли юртимиз шарафини Жаҳон ареналарида муносиб ҳимоя қилиб келаётган ёш спортчиларимиз сони кун сайин ортиб бормоқда. Ана шундай спортчилар орасида Риштонлик ёшларнинг борлиги ҳам барчамизни қувонтиради.

Яқинда Бразилияда спортнинг Карате ITKE йўналиши бўйича навбатдаги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу жаҳон чемпионатида 153 та мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар иштирок этишди. Мазкур мусобақа Ўзбекистонлик спортчилар учун омадли келди дейиш мумкин. Боиси умумжамоа ҳисобида ҳамюртларимиз 6-ўринни қўлга киритишди.





Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан Бразилияга йўл олган тўрт нафар спортчилар орасида Риштонлик Жавоҳир Ўринбоев ҳам бор эди. Ёш каратэчимиз мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, Бразилиядан юртимизга жаҳон чемпионати совриндори сифатида қайтиб келди.





Риштон туман БЎСМ тарбияланувчиси саналган ёш спортчимиз бугун туман ҳокимлигида, туман ҳокими Суфҳонжон Солиев томонидан тантанали равишда кутиб олиниб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.





Тақдирлаш маросимида ёш спортчининг оила аъзолари, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Болалар ўсмирлар спорт мактаби раҳбарияти иштирок этишди.





Учрашув чоғида туман ҳокими ёш спортчига кейинги мусобақаларда ҳам муваффақиятли қатнашиб, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишига тилак билдирди. 

Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 69 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab