МУСОБАҚА ЮҚОРИ САВИЯДА ЎТКАЗИЛДИ
2019-12-12 05:34:24 1231
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, 5-6 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан Риштон туман ҳокимлиги, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, таълим ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман бўлими, маънавият ва тарғибот маркази туман бўлими ҳамкорлигида мини-футбол бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.
Ушбу турнирда туманимиздаги ташкилот, корхона, муассасалардан ташкил топган жамоалар 12 та жамоа иштирок этди.
Ўйинлар олимпия тизимизда ўтказилиб, ҳар бир учрашув кескин ва шиддатли курашлар остида ўтди.
Мусобақа якунида туман Болалар ўсмирлар спорт мактаби (БЎСМ) жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин туман ИИБ жамоасига насиб этди. Туман ҳокмлиги ва Ҳарбий қисм жамоалари учинчи ўринга сазовор бўлишди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi