Риштон туманида япон тилини ўргатиш ва фуқароларни Японияга ишга юбориш йўлга қўйилади

×

 2018-03-23 14:43:41    1389

PDF yuklash
Chop etish


Япониянинг Гунма префектураси Томиока шаҳри мэрияси вакиллари Х. Шимояма ва Г.Фуджималар раҳбарлигидаги делегация Риштон туманига ташриф буюрди. Улар туман ҳокимлиги вакиллари билан учрашди. 

Учрашувда Томиока ва Риштон шаҳарларини биродар шаҳарларга айлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари юзасидан фикрлар алмашилди.
Суҳбат давомида янги ташкил этиладиган “Риштон-Томиока” тажриба боғини яратиш, Риштонлик ёшларни Японияда қонуний меҳнат миграцияcи асосида ишлаш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, "Риштон-Томиока" тажриба боғи учун 3,5 гектар ер ажратилган. Келгусида бу ерда иссиқхона ташкил қилиниб, япон тажриба боғи учун 100 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилади. Лойиҳа қийматини 1 млн долларга етказиш режалаштирилган. Барча дарахт кўчатлари айнан Япониядан келтирилгани боис, боққа кирган ҳар қандай одам гўё кунчиқар мамлакатда юргандек тасаввурга эга бўлади. 

Бундан ташқари, ҳозирги кунда Япония мамлакати аҳолисининг кексайиш даражаси баланд бўлгани ҳисобига у ерда қонуний меҳнат миграциясига, яъни меҳнат кучига бўлган эҳтиёж катталиги алоҳида таъкидлаб ўтилди, - деди туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Абдусалом Сиддиқов.
 
Учрашув давомида 2018 йилдан Японияга Риштон тумани ёшларини ишлаш ва ўқишга жўнатишга келишиб олинди. Бунинг учун ёшларга ''Риштон-Япония" маданият маркази ҳузуридаги махсус мактабда уч ой япон тили ўқитилади ва имтиҳонлар Япониядан келган мутахассисларга топширилади. Муваффақиятли ўтган ёшлар тўғридан-тўғри Японияда ишлаш ҳуқуқини қўлга киритади.

Манба Кун.Уз


Agar sayt moderatorlariga sayt haqida fikr-mulohazalaringiz bo`lsa,
bu jadvallarni to'ldirib jo'nating


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab