"Бир контур - бир маҳсулот"

×

 2024-12-28 14:50:17    87

PDF yuklash
Chop etish



Бугун вилоят ҳокими ўринбосари А. Турсунов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси масъуллари, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида Риштон тумани “Соҳибкор” МФЙда ижара ҳуқуқи асосида фуқароларга берилган ер майдонларида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди. 
Ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган ер эгалари билан суҳбатлашиб, Муҳтарам Президентимизнинг ер ажратиш сиёсатининг амалдаги натижалари, ҳудудларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, бир маҳсулот етиштиришдаги мавжуд имкониятлар бўйича фикр алмашилди.
Суҳбат жараёнида ажратилган ерлардан унумли фойдаланиш, “Бир контур-бир маҳсулот” тамойили асосида аҳоли истеъмолига талаб юқори бўлган маҳсулотларни етиштириш юзасидан маълумот берилди.Шунингдек, мулоқотда ердан оқилона фойдаланиш аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда муҳим омил эканлиги, бу борада секторлар, маҳалла еттилиги ҳамкорликда олиб борилиши лозимлиги таъкидланди. 
Суҳбат якунида маҳаллага бириктирилган масъулларга унумли фойдаланишлари учун етарлича шарт-шароит яратиш, кўмаклашиш мақсадида кооперациялар ташкил этиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab