Конституция инсон ҳуқуқларининг кафолатидир

 2024-11-28 20:01:07    41

PDF yuklash
Chop etish


Конституция дастлаб АҚШда вужудга келганган бўлиб унинг асосий вазифаси ҳокимият бўлиниши принципини ўрнатиш, давлат ҳокимиятини чеклаш ва тартибга солиш бўлган ҳамда шу орқали инсоннинг эркинлигини таъминлаш чоралари кўрилган.

Дунёда биринчи бўлиб Германия Федерацияси Конституциясининг 1-бўлими “Асосий ҳуқуқлар” деб аталиб, унинг 1-моддасида “Инсон қадри дахилсиздир. Уни ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш ҳар қандай давлат ҳокимиятининг бурчидир” деб белгилаб қўйилган.

Ўзбекистоннинг мустақиллиги ўз Конституциясини мустақил қабул қилиш имкониятини берди. Конституция лоихасини тайёрлашда демократик хорижий мамлакатлар Конституцияларини, халқаро ҳуқуқ нормаларини ўрганиш, таҳлил қилиш натижасида бўлажак Конституциямизда инсон ҳуқуқлари бош масала қилиб олинди. Конституциянинг иккинчи бўлими “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” деб номланиб унинг 6 та боби инсон ҳуқуқларига бағишланди”. Унда барча фуқароларнинг миллатидан қатъий назар қонун олдида тенглиги белгиланди.

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йида янги таҳрирда қабул қилинган Конституцияда инсон ҳуқуқлари янада кенгайтирилиб, инсон ҳуқуқларини таъминлаш механизми ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда давлат маъсулияти кучайтирилди.

Жумладан Конституция Олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжат эканлиги белгиланди. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларининг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилаши, давлат томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги, инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилиши белгилаб қўйилди.

Шу билан бирга янги таҳрирда қабул қилинган Конституцияда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари анча кенгайтирилди. Янги ҳуқуқлар ва қоидалар белгиланди. Мисол учун “Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар” боби, “Иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқлар” деб ўзгартирилди. Аввалги Конституцияга қараганда янги таҳрирдаги Конституцияда инсон ҳуқуқларига оид моддалар сони кўпайтирилди. Бу дегани фақат янги моддалар қўшилиб қолинмай, янги нормалар билан бойитилди.

Конституциямизда фуқароларнинг сиёсий соҳадаги ҳуқуқларни ҳам кенгайтирилди, унга мутлақо янги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгадирлар” деган қоида киритилди. Бу фуқароларнинг давлат бошқарув ишларида иштирокига тенг имконият яратади.

Бундан ташқари Конституцияга ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтиришни тақиқловчи қоидани киритилди, бу ўз навбатида аёлларни жамиятдаги ўрни муносиб бўлишига эътибордир.

Яна бир муҳим жиҳати ҳар кимни уй-жойи бўлиш ҳуқуқи, ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисида ишончли ахборотга эга бўлиши ҳуқуқи, ўқитувчиларнинг мақомини алоҳида белгиланиши, шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиниши, уларга алоҳида ғамхўрлик қилиш кераклиги, давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш чораларини кўришини Конституцияда қайд қилиниши ва Конституциявий даражада белгиланиши Ўзбекистонни халқпарвар давлат эканлигидан далолат беради.

Хулоса қилиб айтгандан, юртимизда ҳар бир соҳада рўй бераётган ўзгаришлар аввало инсон учун яратилаётган қулайликлардир. Мамлакатимизнинг порлоқ келажаги, равнақи, дунё мамлакатлари ичида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлишида инсон қадрини улуғлаш муҳим аҳамиятга эга. Зеро қайси давлатда инсон қадри улуғланса шу давлатда ривожланиш ва юксалиш бўлади.

 

Ё.Тўйчиев,

Фуқаролик ишлари бўйича Риштон

туманлараро суди судьяси                                          

 



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 101 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab