Табрикнома!

 2024-10-21 13:53:38    46

PDF yuklash
Chop etish


Ҳурматли ўзбек тили ривожига муносиб ҳисса қўшаётган фидойилар!
Авваломбор барчангизни бугунги айём - Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг ўттиз беш йиллиги ва «Ўзбек тили байрами» билан самимий муборакбод этаман!
Тил - инсониятга инъом этилган буюк неъмат! У халқ тарихи, руҳияти, ўзлигини ифодалайди. Бинобарин, бетакрор маданий-маърифий бойликлар, асрий қадриятлар шу тушунчага пайвандланади.
Бугун сизга ташаккурим ва чексиз ҳурматимни изҳор этмоқчиман!Негаки, сиз каби чинакам тил фидойилари ўзбек тилининг нақадар сержило эканлигини дунё мамлакатлари олдида намоён этмоқдасиз! 
Ер юзида тиллар кўп, лекин ҳар бир халқ учун ўз тили азиз ва муқаддас, давлат тили – миллий мустақилликнинг тимсоли, жамият кўзгуси ва давлат рамзи саналади.
Ўзбек тили халқимизнинг шу кунгача қўлга киритган ютуқларидан энг залворлилари қаторида дея, ҳеч шубҳасиз, миллий тилимизни эътироф этсак бўлади.
Яна бир бор сизни бугунги айём билан қутлар эканман, бизнинг туманимиздан ўзбек тилининг обрўсини янада улуғланишига сабабчи бўлган, сиздан, ўрнак олган ёшларнинг сафи кенгайишига ишонаман! 
Барчамизга Ўзбек тили байрами куни қутлуғ бўлсин!

Риштон тумани ҳокими
Баҳодир Холиқов.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 108 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab