Риштон туманида 4 та тажриба асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнесга жалб қилиш бўйича Риштон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Мустафакуловнинг МУРОЖААТИ

 2024-09-24 10:15:20    78

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум, Тумандошлар!

Мухтарам Юртбошимиз томонидан яратиб берилган 4 та тажриба, яъни Сайхунобод, Зарбдор, Уйчи ва Ғиждувон тажрибалари янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳоли даромадини ошириш, томорқадан самарали фойдаланиш, маҳаллаларда драйвер лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва саноатни ривожлантиришда дасутри амал бўлиб хизмат қилмоқда.

Жорий йил мобайнида  “Сайхунобод тажрибаси” асосида 71 та маҳаллаларда жами 1421 та микролойиҳалар амалга оширишни режалаштирган эдик.

Шундан сентябр ойида 263 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, амалда 349 та лойиҳалар ишга тушурилди.

 “Зарбдор тажрибаси” асосида 8 та маҳаллаларда саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида жами 9 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Яратиладиган иш ўринлари сони 880 та.

Амалда бугунги кун холатига 6 та лойиҳалар ишга тушурилиб, 717 та иш ўринлари яратилди.

 Риштон туманида “Ғиждувон тажрибаси” асосида 10 та маҳаллаларда “тепага ўсадиган” (вертикал) саноат бинолари ташкил қилиш, бино ва иншоотларларга эҳтиёжи юқори бўлган тадбиркорлар ишлаб чиқариш қувватларини кўчириш бўйича жами 120 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Яратиладиган иш ўринлари сони 918 та.

Топшириққа асосан 28 та лойиҳалар шакиллантирилди. Иш ўринлари сони - 657 та. Амалда бугунги кун холатига 17 та лойиҳалар ишга тушурилган. Иш ўринлари сони - 340 та.

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича “Уйчи тажрибаси” асосида июль-декабр (2-ярим йиллик) ойлари мобайнида банк мижозлари билан 16 та учрашувлар ўтказиш ва бунинг натижасида 2877 та иш ўринлари яратиш белгиланган. Амалда бугунги кун холатига банклар томонидан 9 та учрашувлар ўтказилиб, 1689 та иш ўриналри яратилди.

Жумладан, сентябр ойида 2 та учрашув ташкил этилиб, 429 та иш ўринлари яратилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йилнинг 9-январ кунги  “2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида”ги  ПҚ-7-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Риштон туманида 2024 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига асосан йил давомида туманда жами 17418 та иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш режалаштирилган бўлиб, дастурга асосан январ-август ойлари учун белгиланган режа асосан 11 446 нафар аҳоли бандлигини таъминлаш белгиланган бўлиб, “Yangiish.mehnat.uz” дастурига 18 587 та (184,4 фоиз) банд қилинган аҳоли рўйхати киритилди ва солиқ базасидан тасдиқлланган. Шундан инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 318 та режа берилган бўлса амалда 193  режага нисбатдан (61 фоизга), хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича 3694 та режа берилган бўлса амалда 5995 тага режага нисбатдан (162,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги бўйича режа 7020 та берилган бўлса амалда 11 735 тага режага нисбатдан (167,2 фоизга, қурилиш сохаси бўйича 414 та режа берилган бўлса амалда 664 тага режага нисбатдан (160,3 фоизга) бажарилган.


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab