Ташаббусли бюджет: Гузар маҳалласидаги ички кўчаларни асфальтлаш ишлари бошланди

×

 2024-07-25 13:58:37    144

PDF yuklash
Chop etish


✅ Риштон туманида ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қиляпти. Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик сув, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.
☸️ «Гузар» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, кўплаб ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришишди.Ҳудуддаги аҳолини узоқ йиллардан бери ички йўлллардаги ноқулайликлар қийнаб келарди. Бу эса аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўларди. Ушбу муаммога эса ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлмоқда.
???? Маҳалла аҳолисининг ички кўчаларни асфальтлаштириш юзасидан илгари сурилган ташаббусни амалга ошириш учун  маблағ ажратилиб, Гузар МФЙ ҳудудидаги Мустақиллик ва Шодлик кўчаларда асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди. 
Лойиҳа доирасида белгиланган бунёдкорлик ишлари маҳаллада давом этмоқда.


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 81 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab