РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2024-07-02 08:54:36    149

PDF yuklash
Chop etish


“Элтуз” телеграм каналида эълон қилинган “РИШТОН ҲОКИМИ ПРЕЗИДЕНТ ТАШРИФИГА БАЙРОҚ УЧУН 30 МИНГ СЎМДАН ЙИҒИШТИРМОҚДА” номли мақола юзасидан Риштон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 20 июнда қабул қилинган, Сенат томонидан 2023 йил 23 июнда маъқулланган. Бугунги кунда мамлакатимизнинг жаҳон майдонидаги нуфузи тобора ошиб бораётганлигини, айниқса, маданият, спорт ва илм-фан соҳаларида катта ғалабаларга эришилиб, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи жаҳон узра баланд кўтарилаётганлигини инобатга олиб, шу муносабат билан фуқароларнинг ўз ватанпарварлик туйғуларини ифода этиш ҳамда Ватанимиз эришаётган ютуқларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат рамзларидан, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғидан кенг фойдаланишга бўлган талаб ошиб бораётганлигини англаган ҳолда,

жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига нисбатан ҳурматни таъминлаган ҳолда фойдаланилиши ҳолларини кенгайтириш, унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, бинолар ва бошқа объектларда, яшаш ёки иш жойларида фойдаланилиши мумкинлигини ҳисобга олиб ҳар бир давлат хизматчисида фахр туйғусини уйғотиш мақсадида ўз хонадони кириш қисмида давлат байроғини илиб қўйиш бўйича тавсия берилган.

Шунга кўра айни кунларда Риштон туманидаги кўплаб хонадонларда давлат байроғи илинган бўлиб, фуқароларда фахр туйғуларини ўйғотмоқда. 

Бу борада ҳеч кимга мажбурий топшириқлар берилмаганини,  ўз хоҳиши билан хонадонига байроқ илаётганини маълум қиламиз.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab