ҒАЛЛАЗОР ШИЖОАТЛИЛАР МАЙДОНИ

×

 2024-06-14 08:50:51    162

PDF yuklash
Chop etish


Риштон тумани ғалла ўрими жадаллик билан давом этмоқда. Ҳар куни туман хирмонига сара дон қабул қилинмоқда. 
Деҳқонларимиз бу йил давлатга 21 минг тонна дон тортиқ қилишни мақсад қилишган. 
Катта мақсадлар йўлида далаларда пишиб етишган буғдой ҳосили нес-нобуд қилинмай йиғиштириб олиш ишлари юқори савияда ташкил этилмоқда. Бундан мақсад битта, она халқимиз дастурхонига иссиқ нонларни етказиб бериш. Заҳматкаш меҳнати билан ҳосилни йиғиб олишга ўз ҳиссасини қўшаётган фермерлар, комбайн ҳайдовчилари, соҳа вакилларининг ҳам албатта меҳнати беқиёс.
Ёз ҳарорати ғаллазорни қиздирса-да ғалла ўрим-йиғим ишлари қизғин амалга оширилмоқда. Ғалла майдонларида комбайннинг овози янграб, бошоқларда пишган ғаллани ўриб, тозалаяпти. Бункерларда тўпланган донлар автомашиналарга тўкилаяпти. Пешма-пеш Дон қабул қилиш масканига олиб борилиб, топширилаяпти.Ғаллазорда ўрим-йиғимни сифатли ташкил этиш учун сафарбар этилган мутахассислар, уларга амалий ёрдам берувчиларнинг иш вақти қизғин паллада. Ўзларига топширилган вазифаларни қисқа муддатларда бажариб, мўл ризқи-рўз хирмони бунёд бўлишига ҳисса қўшмоқда.
Ички ишлар, миллий гвардия, ёнғин хавфсизлиги бўлимлари ходимлари даладаги элнинг ризқи-рўзини сифатли ўриб-йиғиб топшириш жараёнларида ўз вазифаларини сидқидилдан бажараяпти. Барчанинг чеҳрасида ҳосилдан завқланишни, ўз ҳиссасидан қониқишни кўриш мумкин. Бундай гўзал манзара бўлиқ бошоқлари шовуллаётган ғаллазорга, мўл хирмон тўплаётган фермерга, ғалла ўрим-йиғимида фаол қатнашаётган барча инсонларга ярашади.


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab