Сектор раҳбарлари фермерлар билан учрашди

×

 2024-05-16 18:22:18    160

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманида айни кунларда қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ва сифатли ҳосил олиш мақсадида ғаллани нест нобуд қилмай йиғиштириб олиш  ва ғўза парваришлаш ишларига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Туман деҳқонлари пахта ва ғалла етиштиришда катта тажрибага эга. Фермер хўжаликлари томонидан ҳар йили белгиланган шартномалар ортиғи билан уддаланиб келинмоқда. Жорий йилда ҳам юқори маҳсулдорликка эришиш учун зарур агротехника тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш, парваришни белгиланган меъёрлар асосида бажариш каби юмушларга алоҳида эътибор қаратилаётир. 
Бугун бўлиб ўтган фермерлар билан учрашувда туман ҳокими йиғим-терим, ўрим пайтида хирмон юксак бўлишини кафолатлаши, шунинг учун ҳам бу вақтда тадбирлар аниқ ва ўз вақтида бажарилиши зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек далалар четини ободонлаштириш, асосийси сувдан оқилона фойдаланиш, унинг учун сув ўлчагичлар жорий қилиш, самарасиз сувни исроф қилмаслик борасида тавсиялар бериб ўтилди. Белни маҳкам боғлаб меҳнат қилиш кераклиги таъкидланди.


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab