БЕЛОРУСЛИК МЕҲМОНЛАР РИШТОНДА

×

 2023-11-07 13:43:53    187

PDF yuklash
Chop etish


Иккинчи жаҳон уруши Қаҳрамони, туманимизнинг Пандигон қишлоғида таваллуд топган  Мамадали Топволдиев 1938 йилда ҳарбий хизматга бориб  механик ҳайдовчи сифатида Қизил Армияда хизмат қилган. У урушда Белоруссия ҳудудидаги жангларда мислсиз қаҳрамонликлар кўрсатиб, фашистларни ларзага келтирган, ғалаба учун ўз ҳиссасини қўшган. Уни “Казбек” деб аташган. Шу номни эшитган ҳар қандай душманнинг оёғи қалтираган. Бугун Беларус Републикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринич раҳбарлигидаги меҳмонлар туманимизга ташриф буюришди. Меҳмонлар дастлаб уруш қаҳрамони Мамадали Топволдиев номи берилган 27-умумтаълим мактабида бўлишди. Тадбир давомида 30-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг қўшиқ ва рақслари, мактаб юқори синф ўқувчилари ҳамда тарих фанлари кандидати Тўлқин Зоҳидовнинг Мамадали Топволдиев ҳақидаги маълумотлари, шунингдек Тошкентдаги Белорус маданий маркази бадиий ансамбль иштирокчиларининг чиқишлари иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди. - Бугунги авлод иккинчи жаҳон урушида катта жасорат ҳамда матонат намуналарини кўрсатган, Ватан ҳимоясида фидойилик қилган ота-боболаримиз қаҳрамонликларини ҳеч қачон унутмайди. - деди элчи. - Улар билан умрбод фахрланамиз. Мақсадимиз - аждодлар олдидаги фарзандлик бурчимиз – халқимиз жасоратини унутмаслик, уларнинг хотирасини абадий ёдда сақлаш, тарихдан керакли хулосалар чиқариш, ёшларимизни шундай заминда яшашдан фахр-ифтихор туйиш руҳида тарбиялашдир. Ўйламизки, нафақат ўзбекистонликлар, балки  беларусликларнинг ҳам фахрига айланган Мамадали Топволдиевнинг жангларда кўрсатган жасорати, шунингдек, афсонавий қаҳрамоннинг Зоҳидондаги уй-музейидан жой олган унинг орден ва медаллари, фахрий ёрлиқлари, ёзишмалари, қуроллар, уруш ҳақидаги адабиётлар бугун барчани она-Ватанни севиб ардоқлашга, ҳар қарич ерини муқаддас билиб,  ҳимоя қилишга, унинг янада гуллаб-яшнаши, тараққиёти учун ҳисса қўшишга ундайди. Биз, Белорусь халқига тинч ҳаётни бахш этган, икки халқнинг фарзанди Мамадали Топволдиевнинг қаҳрамонликларини ҳеч қачон унутмаймиз.Шундан сўнг меҳмонлар туман ҳокими ва кенг жамоатчилик ҳамроҳлигида уруш Қаҳрамони Мамадали Топволдиев мангу қўним топган қабристонда бўлишиб, унинг бюсти пойига гулчамбарлар қўйишди.Тадбир давомида Беларус Президентининг Иккинчи Жаҳон уруши қаҳрамони Мамадали Топволдиевга Беларус Республикаси Мустақиллиги куни муносабати билан берилган медал унинг фарзандларига тантанали равишда топширилди.   Меҳмонларга Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Хуршид Аҳмедов, Риштон тумани ҳокими Баҳодир Холиқовлар ҳамроҳлик қилишди.

РИШТОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 122 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab