КУЗГИ ШУДГОРЛАШ ИШЛАРИНИ ТИЗИМЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
2023-11-01 14:59:17 277
Бугун "Тўда" ММТП ҳудудидаги "Эрали ўғли Шерали" фермер хўжалиги дала шийпонида 2024 йил ҳосилини кузги шудгорлаш орқали самарага эриштириш мақсадида Риштон туманида барча қишлоқ хўжалиги вакиллари учун семинар ташкил этилди.
Семинарда Фарғона вилояти ҳокимлиги котибият мудири В.Атабаев бошчилигида вакиллар иштирок этиб, Риштон туман сектор раҳбарлари ва жам бўлган фермерлар билан янги мавсумга тайёргарлик жараёнларини кўздан кечирди.
Семинар кун тартибида Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан режалар сифатли бажарилишига урғу қаратилиб, "Кузги шудгорни сифатли ўтказиш бўйича тавсиялар ва чора-тадбирлар" номли қўлланмасида кўрсатилганидек мукаммал тайёргарлик жараёнларига киришиш асосий вазифа қилиб белгиланди.
Маълумот учун: Риштон туманида кузги шудгорланадиган 7130 гектар ер майдони тузилган отрядлар томонидан тўла назоратга олинади. Ундан 5500 гектарга пахта, 150 гектар учун шоли, 81 гектарга дуккакли дон экинлари, 375 гектар мойли экинлар, 229 гектарга сабзавот, 185 гектарга полиз экинлари ва 610 гектар учун картошка экиладиган мақсадли натижага эришилади. 9 та отрядга бириктирилган жами техника ва механизмлар сони 82 тани ташкил этади.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi