Расмий муносабат

 2023-09-25 09:58:08    184

PDF yuklash
Chop etish


Taftish.uz. ахборот агентлигининг Фарғона вилоятидаги янгиликлар, хабарлар ва мурожаатларга оид расмий канали орқали “Норасида гўдакларнинг ҳаёти хавф остида қолаётган  Фарғона вилоятидаги боғча”  мавзусидаги мақола юзасидан қуйидагиларни маълу қиламиз.

Риштон тумани мактабгача ва мактаб таълим бўлими тасарруфидаги 42-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти Риштон тумани Жалаер МФЙ худудида жойлашган бўлиб, 1972 йилда қурилган, мослаштирилган бинода жойлашган, бино 50 ўринга мўлжалланган.  Мактабгача таълллим ташкилотининг умумий ер майдони 1484,2 квм ни ташкил этади.

Мактабгача таълим ташкилотида жами 5 та гуруҳ, шундан 4 та куни узайтирилган гуруҳ ҳамда 1 та мажбурий бир йиллик таълим гуруҳи фаолият олиб бормоқда. Ушбу бинода мактабгача таълим ташкилотининг 3 та куни узайтирилган гуруҳи фаолият олиб боради, 1 та куни узайтирилган гуруҳ ҳамда 1 та мажбурий таълим гуруҳи МТТ дан 150 метр узоқликда жойлашган МФЙ биносида фаолият олиб бормоқда.

МФЙ ҳудудида жами 3-7 ёшли болалар сони жами 207 нафарни ташкил этиб, ҳозирги кунда жами 106 нафар болалар қамраб олинган.

ДМТТда жами ходим сони 31 нафарни ташкил этиб, шундан 8 нафари педогог ходимлар.  

ДМТТнинг том қисми 109,7 млн сўм эвазига бинонинг том қисми жорий таъмир қилинган. 

Давлат мактабгача таълим ташкилотини Давлат дастурига киритиш бўйича мактабгача таълим бўлими томонидан таклиф берилган. ДМТТ нинг умумий ер майдони кичик бўлганлиги сабабли Давлат дастурига киритилмаган.

 



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 46 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab