Оқова сув тозалаш иншооти йил якунида фойдланишга топширилади

 2023-07-26 19:26:49    279

PDF yuklash
Chop etish


 EFFECT.UZ сайти томонидан эълон қилинган “Риштондаги 46 млрд сўмлик лойиҳа бир йилдан бери якунланмаяпти” номли видеомурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Чиндан ҳам, Риштон тумани  “Амровот” МФЙ ҳудудида жойлашган оқова сув тозалаш иншооти “Фарғона меъмор қурилиш” МЧЖ томонидан қуриб битказилиши керак эди. Бу қурилиш 2020 йилнинг январь ойида бошланиб, 2022 йилнинг 10 сентябрида топширилиши белгиланган эди.

Аммо ушбу қурилиш ҳалигача МЧЖ томонидан топширилмади. Бунга сабаб сифатида қурилишнинг дастлабки йилларида пандемия туфайли Хитойдан олиб келиниши лозим бўлган ускунларни келтирилиши анча чузилгани билан боғлиқ эканлиги таъкиланди.  Иншоот учун ускунлар асосан Хитой мамлакатидан олиб келинмоқда.

Айни кунларда ушбу оқова сув тозалаш иншоотидаги қурилиш ишларини қисқа ва сифатли тарзда якунлаш учун “Фарғона меъмор қурилиш” МЧЖ томонидан катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда. Йил якунига қадар ушбу иншоотни топшириш режалаштирилган.



<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab