ЮРТИМИЗДА ХАЛҚИМИЗ ВА ЁШЛАР ОРАСИДА КИТОБХОНЛИК ВА САВОДХОНЛИК МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ

 2023-05-02 09:12:43    197

PDF yuklash
Chop etish


Буюк шоир ва мутафаккир алишер Навоий ҳазратлари ёзганидек, “Китоб-беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи”дир. Шунингдек, Китобни замонлар тўлқинида сузувчи, ўзидаги маънолар хазинасини аждодлардан авлодларга авайлаб етказувчи тафаккур кемасига ўхшатиш мумкин.Халқимизда китоб ўқиб билим ва муносиб тарбия олиш, касб-ҳунар ўрганишнинг аҳамиятига катта эътибор қаратилган.Неча минг йиллардан буён инсонларга тўғри йўлни кўрсатиб келаётган, уларнинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта бахтли бўлишининг муҳим омили – бу албатта китобга дўст бўлиш ва китоб ўқишни канда қилмасликдир.Айниқса, ёшларнинг ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни бор. чунки, яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ва эзгуликка ундайди.Юртимизда, китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида қатор норматив ҳужжатлар қабул қилиниб, уларга асосан кўплаб, дастурий мақсад ва вазифалар, жумладан китобхонлик маданиятини ривожлантириш, ижодкорлар, ноширлар ва китоб тарқатувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини изчил ва самарали ташкил этиш орқали фаол китобхонлар сафини кенгайтириш, аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ошириш кабилар белгиланиб, қатор ишлар амалга оширилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикасида 2020 — 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича “Миллий Дастури” қабул қилинган.Мазкур дастурга асосан Ўзбекистон Республикасида 2020 — 2025 йиллар давомида 3 та босқичда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланган. Хусусан,биринчи босқичда, ташкилий-ҳуқуқий механизмлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар - китобхонликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш тизимини йўлга қўйиш, муаммоларнинг тизимли-таҳлилий тавсифи, Ўзбекистонда китобхонлик ривожланишининг ҳозирги ҳолати ва кейинги босқичларининг мақсадли ҳамда устувор йўналишларини белгилаб олиш, халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда инфратузилма мустаҳкамланишининг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;, дастурни муваффақиятли амалга ошириш ва китобхонликни ривожлантириш инфратузилмасининг доимий ишлаши учун ташкилий шарт-шароитлар яратиш, дастурнинг ўрта ва узоқ муддатли мақсадлари ва механизмларини аниқлаштириш, мавжуд ижобий тажрибани умумлаштириш, ҳудудлар бўйича танлов асосида илғор механизмлар, долзарб лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шу жумладан, уларни амалга ошириш натижаларини таҳлил қилиш, дастурни муваффақиятли амалга ошириш учун илмий, методик асосларни ва ахборот билан таъминлаш, шу жумладан, ахборот алмашиш тизимининг муҳим элементларини яратиш;иккинчи босқичда,китобхонликка оид инфратузилмани мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар - китобхонлик билан боғлиқ мавжуд инфратузилмаларни мустаҳкамлаш ва янгиларини тизимли равишда барпо этишни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, китобхонликни ривожлантириш бўйича инфратузилмаларни бошқариш тизимини яратиш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича асосий мақсадлар мониторингини олиб бориш тизимини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш;учинчи босқичда ёшларнинг китобхонлик маданиятини жадал ривожлантириш, уларнинг маданий саводхонлиги ўсиши ҳисобига инсон капитали сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар - дастурнинг асосий натижаларига эришиш, мақсадли параметрлари кўрсатилган инсон капиталини етакчи ривожланган мамлакатларда қабул қилинган мезонларга мувофиқ баҳолаш мезонларига ўтиш, китоб ва ўқиш маданиятини ошириш, аҳолининг маданий баркамоллигини ривожлантириш учун индикаторларни яратиш этиб белгиланган.

Дастурни амалга ошириш якунлари бўйича аҳоли, айниқса, ёшлар орасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, улар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, китобхонлик маданиятини ривожланган давлатлар билан таққосланадиган даражага кўтариш ҳамда ёшларнинг китобхонлик маданиятини жадал ривожлантиришга, уларнинг маданий саводхонлиги ўсиши орқали инсон капитали сифатини яхшилашга эришиш, китобхонликни оммалаштириш, инфратузилма ва ўқув тизими, китобхонлик билан боғлиқ муаммоларни илмий-методик ўрганиш тизими яратиш, китобхонликни ривожлантириш, инфратузилма, шунингдек, муассасалар ва бошқарув тизими ўртасида тегишли ижтимоий-маданий маконни тартибга солишни таъминлайдиган самарали ахборот алмашиш тизими яратиш, китобхонлик маданияти ривожланган ва фаол ривожланаётган мамлакатлар билан таққосланадиган даражага кўтариш, аҳолининг ўқиётган, фаол ўқиётган китобхонлар улушининг доимий мониторинги йўлга қўйиш, китобхонликни тарғиб қилиш бўйича тарғибот тадбирларида иштирок этадиган фуқаролар улуши ортириш, кутубхоналар фаолияти такомиллаштириш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш муаммолари илмий ўрганилади ва тарғиб қилиш усуллари ишлаб чиқиш, китобхонликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш тизими яратиш, китобхонликни ривожлантириш инфратузилмасининг доимий ишлаши учун шарт-шароитлар яратиш, дастурни муваффақиятли амалга ошириш учун илмий, методик асослар ва ахборот билан таъминлаш, шу жумладан, ахборот алмашиш тизимининг муҳим элементлари яратишга эриши белгиланган.


А.Ҳакимов,
Риштон туманлараро иқтисодий суди судья ёрдамчиси.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab