Кўрғонча МФИ аҳолисига ичимлик суви график асосида берилмоқда

 2023-05-01 20:05:09    326

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Риштондан мурожаат: қўрғончаликлар қачон сув ичади? номли мурожаат юзасидан, "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ Риштон тумани бўлими шуни маълум қиладики, Қўрғонча МФЙ ҳудудидаги сув тармоқларини тортиш ишлари 2018 йилда "Обод қишлоқ" давлат дастури асосида амалга оширилган. 

Лойиҳа бўйича ҳудудда Ичимлик сув қудуғи қазиш ва ичимлик сув минораси ўрнатилиши режалаштирилган эди, лекин кўп аҳолини норозилиги ва МФЙ раислари талаби билан Навбаҳор бош сув олиш иншоотидан Риштон шаҳрига келувчи магистрал ичимлик сув тармоғига уланиб, ичимлик сувини баҳор-ёз ойларида график асосида берилиши шарти билан 16,5 км ичимлик сув тармоғи тортилган. 

Ҳозирги кунда Кўрғонча МФИ аҳолисига ичимлик суви график асосида ҳафтанинг Чоршанба куни соат 9:00 дан Пайшанба куни соат 9:00 гача 24 соат давомида берилмокда. Бу борада фуқароларга эълон берилган. Бундан ташқари, аҳолига Ташаббусли бюджет лойихасига қўйиш учун 2 дона ичимлик сув қудуғи қазиш ва 2 дона сув минораси ўрнатиш таклифиберилган.


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab