БАРЧА ҲУҚУҚЛАРИМИЗ ПОЙДЕВОРИ – КОНСТИТУЦИЯ.

 2023-03-23 14:46:42    289

PDF yuklash
Chop etish


Конституция лойиҳаси ўзининг жамиятни янгилаш, давлатимизни ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий жиҳатдан ривожлантириш каби тарихий вазифани ўз ичига олган десак муболаға бўлмайди. Республикамизнинг ўзига хос жиҳатларини ва хусусиятини муносиб равишда акс эттирадиган, халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган, жаҳон тажрибасини, демократия ва энг ривожланган мамлакатлар конституциявий қонунчилиги эришган ютуқларни инобатга олган холда, шунингдек бевосита халқимизнинг таклифлари асосида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси тайёрланди.

Янги таҳрирдаги кутилаётган Конституциямиз илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилган.

Хусусан, унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланмоқда ва шу муносабат билан инсон ҳуқуқлари кафолатлари жиддий равишда кучайтирилмоқда.

Мазкур лойиҳада инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланиб ва шу муносабат билан инсон ҳуқуқлари кафолатлари жиддий равишда кучайтирилганлигини кўришимиз мумкин. Жумладан;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адвокатларнинг ролини ошириш;

фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари уй-жой билан таъминланиши;

ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи қоидалар янада такомиллаштирилди;

таълим соҳаси бўйича ҳам кўпгина модда ва нормаларда ўз ифодасини топмоқда хусусан, ёшларнинг олийгоҳларда давлат ҳисобидан грант асосида ўқиш ҳуқуқи Конституцияда белгиланмоқда;

ўқитувчи касбига нисбатан юксак ҳурматни ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоясини назарда тутувчи алоҳида янги модда киритилди;

“шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмаслиги” белгиланмоқда;

шахснинг айби аниқланмагунча суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча у айбсиз ҳисобланиши мустаҳкамланмоқда.

маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига раҳбарлик қилиш амалиёти тугатилиб, кенгашларга ҳокимдан мустақил бўлган алоҳида Кенгаш раиси раҳбарлик қилиши белгиланмоқда;

фуқароларнинг сайлов ҳуқуқидан фойдаланишдаги инқилобий янгилик; (Фақатгина суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин)

шаҳарларнинг бош режаларини жамоатчилик муҳокамасидан мажбурий ўтказилиши шартлиги белгилаш кабилардир.

Янгиланаётган Конституция халқпарвар давлат қуриш мақсадида кучли парламент, ихчам ва масъулиятли ҳукумат, мустақил ва адолатли суд тизимини барпо этишга қаратилган.

Янги таҳрирга асосан, Ўзбекистон конституциясидаги моддалар сони ҳозирги 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошириляпти. 128 та модданинг 91 тасига концептуал ўзгаришлар киритилмоқда. Умуман олганда, конституция 65 фоизга ўзгартириляпти.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид референдум 30 апрель куни бўлиб ўтaди.

 

Умиджон Эргашев

Риштон туманлараро

иқтисодий суди раиси                                



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab