Туман ҳокими Суфҳонжон Солиевнинг Наврўз байрами табриги

×

 2023-03-21 07:14:05    361

PDF yuklash
Chop etish


Азиз ва муҳтарам тумандошлар, ҳурматли отахон ва онахонлар, туманимизнинг қадрли меҳнаткашлари!

Юртимизда баҳор нафаси, байрамлар шукуҳи уфириб турган шундай ҳузурбахш дамларда сизларни қадимий ва навқирон байрамимиз – Наврўз айёми билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Жаннатмакон юртимизга кўкламнинг энг гўзал ва тароватли айёми бўлган Наврўз ташриф буюрмоқда. Наврўз – йил боши, табиатнинг уйғониши, эзгулик, меҳр-оқибат рамзи, янги деҳқончилик мавсумининг бошланиши сифатида қадимдан халқимизнинг энг севимли ва қадрли байрами бўлиб келган. Бу кун умумхалқ байрами сифатида барча қишлок ва маҳаллаларимизда ўзгача кўтаринкилик билан нишонланмоқда.
Ушбу қутлуғ кунда барча туманимиз халқини яна бир бор нафосат, гўзаллик, янгиланиш, меҳр-оқибат байрами бўлган Наврўз айёми билан муборакбод этаман.
Юртимизга тинчлик, барчанинг хонадонига осойишталик, қут-барака, сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат тилайман.


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 70 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab