НАВРЎЗ –ЭЗГУЛИК ВА ГЎЗАЛЛИК, ПОКЛИК ВА ОБОДЛИК АЙЁМИ

×

 2023-03-18 15:52:28    469

PDF yuklash
Chop etish


   Наврўз азал-азалдан уйғониш даври, янги меҳнат мавсумининг бошланиши, тўкин-сочинлик, мўл-кўлчиликнинг бошланиши билан қалбларимизга муҳрланган. Кўклам шабодаси уфуриб турган  ушбу  фарахбахш онларда инсон табиат билан янада яқинроқ  ва уйғун бўлиб яшашга, атрофдаги одамларга, оиласи, ёру дўстларига ҳар қачонгидан  ҳам кўпроқ ҳурмат, эҳтиром ҳамда меҳр-оқибат кўрсатишга  эҳтиёж сезади. Бир сўз билан айтганда, халқимиз, жумладан, туманимиз  аҳолиси Наврўзни ана ана шундай  эзгу тамойиллар – ободлик, орасталик, хайру саховат ила кутиб олмоқда. Наврўз байрамини ораста хонадонда, обод маҳаллаларда кутиб олишнинг гашти бўлакча. Шу боис ҳам туманимизнинг барча ҳудудларида Наврўзолди тайёргарликлари анча олдин бошланган. Қишлоғу маҳаллаларда, ташкилот корхоналарда, ўқув муассасаларида турли ҳашарлар уюштирилиб, тозалов ишлари амалга оширилди. Қабристон, зиёратгоҳлар тартибга келтирилди. Саховатпеша инсонларнинг ҳиммати билан кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган мурувватталаб инсонлар кўнглига ёруғлик улашилди. Кўнгиллардан бошланиб, она табиатда ўз аксини топган бундай ободликни кўриб нафақат кўзлар қувнайди, балки вужуд-вужудимизда яшариш, янгиланиш туйғулари жўш уради. 
Бу йилги Наврўз байрами  туманимизда ҳам оммавий халқ сайли тарзида “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!”  шиори остида  кўтаринки кайфиятда нишонланмоқда. Асосий тантаналар бугун шиорлар ва гуллар билан байрамона безатилган, тумандаги энг кўркам маскан "Истироҳат боғи" да карнай-сурнай садолари билан  бошланди. Махсус безатилган извош аравадаги  жарчиларнинг  Наврўз байрамига чорлови  ҳаммани ушбу гўзал масканга олиб кела бошлади. Қўлларида гул тутган Баҳорой,  Наврўзой пиёлаларда сумалаклар билан байрам иштирокчиларини шоду хуррамлик билан кутиб олишмоқда. Уларга ҳамроҳ бўлган Бободеҳқон эса елкасида кетмон билан юртимизда бошланажак деҳқончилик ишларига ривож тиламоқда.Тантаналарни туман ҳокими С. Солиев очиб, туманда бу улуғ айём арафасида амалга оширилган эзгу ишлар ҳақида гапирди. Шу билан бирга Йилбоши барча соҳалар учун қут-баракали бўлишини тилади. Наврўз тантаналарида МФЙлар томонидан “Келин салом”, “Ораста келин”, “Дастурхон файзи”, “Энг яхши лапарчи ва яллачилар” каби йўналишларда  уюштирилган қизиқарли чиқишлар  барчага олам-олам завқ бағишлади. Туманимизда фаолият кўрсатаётган ҳунармандлар  яратган халқ амалий санъати  намуналари, хусусий тадбиркорлар томонидан  ишлаб чиқарилган  маҳсулотлар кўргазмаси ҳамда чорва, боғдорчилик фермер хўжаликларининг савдо ярмаркалари  байрам иштирокчиларига манзур бўлди. Гуллар ва қушлар  кўргазмалари,  варрак учириш тадбирларида болажонлар роса  яйрашди.  Ёш рассомларнинг Ватан, оналар ва болалар, тинчлик ва бахт мавзуларида яратган асарлари ва Наврўз акс этган  расмлари ҳам байрамга ўзгача завқ бағишлади. 
Байрам тантаналарида туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган концерт дастурига уланиб кетди.  Наврўз, баҳор, Ватан, севги-муҳаббатни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, жозибали рақслар барчани ўйинга чорлади. Байрам тадбирлари туманимиздаги барча қишлоқ ва маҳаллаларда, таълим масканларида, ташкилот ва муассасаларда давом этмоқда.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab