РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2023-03-16 19:22:16 305
ЮТУБ ижтимоий тармоғида тарқалган фуқаро С.Ғофурованинг, Риштон тумани ҳокимлигининг Оила ва хотин қизлар бўлимида фаолият олиб бораётган Ф.Шнинг 22000$ АҚШ доллари билан ушланган бўлса-да, ишлаб келаётганлиги юзасидан билдирган муносабати юзасидан Оила ва хотин-қизлар бўлими қуйидагиларни маълум қилади.
Фуқаро Ф.Ш. ҳақиқатдан ҳам Риштон тумани оила ва ҳотин-қизлар бўлимида, бўлим бошлиғининг иш юритувчиси лавозимида фаолият олиб бораётган бўлиб, фуқаронинг штат бирлиги туман ҳокимлигида юритилади. Шунингдек, ҳозирги кунда фуқаро С.Ғофурованинг мурожаати юзасидан Ф.Ш.нинг фаолияти юзасидан ишчи-гуруҳ тузилиб, амалдаги меҳнат қонунчилигига асосан ҳуқуқий баҳо бериш бўйича иш олиб борилмоқда. Ишчи гуруҳ хулосаси юзасидан кейинчалик батафсил маълумот берилади.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi