Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиевнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам ТАБРИГИ

 2023-03-08 06:02:11    467

PDF yuklash
Chop etish


Ҳурматли туманимизнинг мунис ва муҳтарама онахонлари!
Қадрли опа-сингиллар, доно қизларим!

   Гўзал табиатимизга барчамиз орзиқиб кутган баҳор нафаси кириб келган ушбу ёруғ кунларда, айни шу шукуҳли айёмда сизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март Хақаро хотин-қизлар байрами билан самимий муборакбод этиш менга катта қувонч бағишлайди. 
 Асрлар давомида халқимиз томонидан оналарни, аёл-қизларни эъзозлаш эзгу қадриятлардан бири сифатида алоҳида қадрланади. Чунки, меҳр-оқибат ва одамийликнинг илк сабоқлари ҳар биримизнинг юрагимизга она алласи билан кириб, ҳаёт сўқмоғи ва турмуш дарси, оила тотувлиги меҳрибон оналаримиз тарбиясидан, опа-сингилларимиз муҳаббатидан бошланади.    Сизларни ҳамиша фидойилик, вафодорлик, садоқат, гўзаллик тимсоли сифатида улуғлаш билан бирга ўзларингизга хос бўлган бой маънавий дунёнгиз, ақлу-фаросатингиз, донолигингиз билан ижтимоий-сиёсий турмушимизда алоҳида ўрин эгаллаб келаётганингизни алоҳида таъкидламоқчиман.   
 Бугунги кунда хотин-қизлар ўзининг билим ва тажрибаси, профессионал малакаси ва маҳорати ҳисобидан кўпгина жабҳаларда етакчи мавқеларни эгаллаб келмоқда. Ҳаётимизда тобора катта ўрин олаётган фермерлик ҳаракати, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, юқори технологияларга асосланган замонавий тармоқлар, илму фан, тиббиёт, таълим-тарбия, маданият ва санъат каби ўнлаб муҳим соҳа ва тармоқлар ривожини аёлларнинг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Бизнинг қўл-қаноатимиз бўлган Сиз аёлларимизнинг ижтимоий турмушдаги ўрнингизни янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларингизни ҳимоя қилиш, ҳар томонлама қулай шароитлар яратиб бериш, маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш ҳар биримизнинг асосий вазифамиз бўлиб қолаверади.

Мунис оналар, қадрли опа-сингиллар!
Турмушимизни янада соғлом ва обод қилишда, олдимизга қўйган мақсад ва ниятларимизни уддалашда, юртимиз буюк келажаги йўлидаги хайрли ишларда, барча ташаббусларда Сизнинг куч-ғайратингизга, билим ва тажрибангизга, фидойилигингизга таянамиз.

       Ҳурматли аёллар!   
Сизларни 8 март хотин-қизлар байрами билан яна бир бор ўз номимдан қолаверса, тумандошларимиз номидан  қутлаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, ҳамжиҳатлик, хонадонларингизга файзу барака тилайман.     Фарзандларингиз ва яқинларингиз бахтига, элу юртимиз бахтига ҳамиша омон бўлинг!


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab