ТЕНДЕРДА ИШТИРОК ЭТИНГ!
2023-01-26 08:46:49 370
Риштон туман ҳокимининг 2023 йил 18 январдаги 20-11-158-Q/23 сонли “Туманда 2023 йилда элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта, сабзавот, полиз, мойли, дуккакли, озуқа ва бошқа экинлар етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танлов ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида уруғлик пахта, сабзавот, полиз, дуккакли, мойли, озуқа ва бошқа экинлар уруғчилиги билан шуғулланувчи субъектлар раҳбарлари иштирокида шу йил 15 январидан 5 февралгача туман қишлоқ хўжалиги бўлими биносида 2023 йил ҳосили учун уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун субъектлар ўртасида тендер танлови бўлиб ўтади.
Танловда қатнашиш истагини билдирган фермер хўжаликлари раҳбарлари қуйидаги ҳужжатлар тўпламини 2 нусхада туман қишлоқ хўжалиги бўлимида тузилган танлов комиссиясига 5 февралга қадар тақдим этишлари сўралади.
Ушбу ҳужжатларда қуйидагилар бўлиши талаб этилади:
1. Фермер хўжалиги (субъект) номидан тилхат.
2. Тупроқ унумдорлиги (бонитет балл) туман Қ.Х.Б маълумотномаси.
3. Сув таъминоти туман ирригация тизими бошқармаси маълумотномаси.
4. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими томонидан берилган маълумотнома.
5. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази маълумотномаси.
6. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими томонидан талабгорнинг мавжуд қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича берилган маълумотнома ҳамда техпаспорт нусхаси.
7. Сўнгги 3 йил ичида экилган қишлоқ хўжалиги экинларидан олинган ҳосилдорлик ва шартномавий режанинг бажарилиши бўйича кластер корхонаси томонидан берилган маълумотнома.
Хужжатларни қабул қилиш 2023 йилнинг 5 феврал куни 18:00 да тўхтатилади.
Қўшимча маълумотлар учун 90-232-10-68 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi