Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат кадастрини юритиш тизимини такомиллаштирилиш
2023-01-16 17:14:59 410
Ўзбекистон Республикаси 2021 йил 16 августдаги “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат кадастрини юритиш тизимини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти.
Барчамизга маълумки, ҳар бир шахснинг ер участкаси, бино ва иншоотга эгалик қилиш истаги мавжуд. Бироқ, ушбу истагларни қонунда белгиланган тартиблари барчага бирдек маълум эмас. Юқоридаги Қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60-моддаси 2,3,4-қисмлари, 60/1, 68, 68/1 ва 69-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Яъни,
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисмида, Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари, мансабдор шахсларга эса - эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Мазкур модданинг 3-қисмида эса Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик баравари, мансабдор шахсларга эса — уч юз баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Агар юқоридаги ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади.
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 601-моддасида Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрилмаганлиги, шу жумладан ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги факти тўғрисида ваколатли органлар хабардор этилмаганлиги — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари, мансабдор шахсларга эса — эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 68-моддасида Тасдиқланган ер тузиш лойиҳа ҳужжатларидан тегишли рухсат бўлмай туриб четга чиқиш, худди шунингдек тегишли органлар билан келишмай туриб объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни фойдаланишга топшириш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш, ерлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни бузиб кўрсатиш, ахборотларни беришдан бўйин товлаш ёки нотўғри ахборот бериш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари, мансабдор шахсларга эса — беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Қонунимизда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик учун ҳам жавобгарлик белгиланган бўлиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 69-моддасида Эгаликдаги, фойдаланишдаги ерларнинг чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва ўрмонлардаги чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Шу сабабли, Сиз фуқаролардан ва мазкур соҳа вакилларидан юқоридаги қонун талабларига риоя қилган ҳолда ҳаракат қилишингизни сўраб қоламиз.
Жиноят ишлари бўйича
Риштон туман судининг раиси У.Мехмоналиев
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi