Риштон тумани бўйича 2022 йилда жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш бўйича МАЪЛУМОТ
2023-01-09 11:54:00 390
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072, ПҚ-5250-сонли қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил давомида жами туман маҳаллий бюджетидан 6039.1 млн сўм маблағлар шаклланиб, шундан “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-босқичида 6039.0 млн сўм маблағлар тумандаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида жами 174 та таклифлардан энг кўп овоз тўплаган 8 та таклифлар ғолиб деб топилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.04.2022 йилдаги ПҚ-197-сон қарорига асосан ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча равишда 4 та таклиф учун 2385.0 млн сум маблағлар ажратилди. Ушбу таклифларга фуқаролар томонидан жами 73129 та овоз билдирилди (208354 та аҳолининг 35.0 фоизини ташкил этмоқда).
-Энг кўп овоз олган Бужай МФЙ худудини газлаштиришга 10312 та овоз билан 1080.0 млн сўм;
-58-умумий ўрта таълим мактабига 6966 та овоз билан 700.0 млн сўм;
-Риштон тумани Богистон МФЙга 6859 та овоз билан 1000.0 млн сўм;
-Риштон тумани Жахонобод МФЙга 6829 та овоз билан 998.0 млн сўм;
-Риштон тумани Чек-жалаер МФЙга 6812 та овоз билан 450.0 млн сўм;
-Риштон тумани Зохидон юкумли касалликлар шифохонасига 6744 та овоз билан 750.0 млн сўм;
-Риштон тумани Куйи-Авазбой МФЙга 6652 та овоз билан 596.0 млн сўм;
- 32-умумий ўрта таълим мактабига 6618 та овоз билан 800.0 млн сўм;
-14-умумий ўрта таълим мактабига 6018 та овоз билан 500.0 млн сўм;
-2-ИДУМига 4908 та овоз билан 980.0 млн сўм;
-Риштон туман Давлат архивига 2218 та овоз билан 400.0 млн сум;
- 30-ИДУМига 2193 та овоз билан 505.0 млн сўм маблағлар ажратилди.
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2-босқичида туман маҳаллий бюджетидан 5914.6 млн сўм маблағлар шаклланиб жами 171 та таклифлардан энг кўп овоз тўплаган 5 та таклифлар ғолиб деб топилиб ушбу таклифларга фуқаролар томонидан жами 51760 та овоз билдирилди (208354 та аҳолининг 24,8 фоизини ташкил этмоқда).
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2-босқичида энг кўп овоз олган таклиф Риштон тумани Октомир МФЙга 10414 та овоз билан 1200.0 млн сўм;
- Риштон тумани Тураобод МФЙга 10400 та овоз билан 1200.0 млн сўм;
- 52-умумий ўрта таълим мактабига 10322 та овоз билан 1100.0 млн сўм;
- Риштон тумани Жалаер МФЙга 10318 та овоз билан 1200.0 млн сўм;
- Риштон тумани Кошкайрон МФЙга 10318 та овоз билан 1200.0 млн сум.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2022 йилдаги ПҚ-409-сон қарорига асосан ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча равишда
- Риштон тумани Вохим МФЙга 9837 та овоз олган таклиф учун юқоридаги қарорга асосан 1100.0 млн сўм;
- Риштон туманидаги 4-ИДУМига 5856 та овоз билан 920.0 млн сум;
- Риштон тумани Зохидон МФЙга 5090 та овоз билан 1200.0 млн сўм;
-29-умумий ўрта таълим мактабига 3019 та овоз билан 1200.0 млн сўм;
- 40-умумий ўрта таълим мактабига 3009 та овоз билан 900.0 млн сўм маблағлар ажратилди.
Риштон тумани молия бўлими мудири И. Жўраев
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi