"Қайрағоч" оилавий шифокорлик пункти 5000 нафардан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатади

×

 2022-12-17 14:28:18    330

PDF yuklash
Chop etish


☸️ Туман марказидан 12 километр олис масофада жойлашган "Қайрағоч" оилавий шифокорлик пункти “Қайрағоч” ва “Соҳибкор” маҳалласида яшовчи 5000 нафардан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. 
✳️ Туман ҳокимлиги, Тиббиёт ходимлари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида мазкур тиббиёт муассасаси очилишига бағишланган тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда кейинги йилларида аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари учун мослаштирилган янги бинолар қуриш, уларни илғор ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва савияси тобора юксалиб бораётганлигини таъкидлашди.
✳️ Замонавий қиёфага ва барча қулайликларга эга шифокорлик пункти янги биносини барпо этиш ва жиҳозлаш учун 1 млрд. 700 миллион сўм маблағ ажратилди. Бу ерда нафақат келиб-кетувчилар, балки фаолият олиб борадиган 25 нафар тиббиёт ходимларининг самарали иш юритишлари учун ҳам зарур шарт-шароитлар яратилган. 
???? - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида Риштон туманида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда, - дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Авазбек Усмонов.
???? -14 та хонадан иборат тиббиёт масканида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган барча имкониятлар етарли. Аёллар, болалар ва кексалар учун алоҳида хоналар, шунингдек, ижтимоий аптека, гникология, физиотерапия, эмлаш, стерилизация, муолажа хонаси, лаборатория, 2 та кундузги стационар хоналари ҳам мавжуд. Бу ерда турли хасталикларини эрта аниқлаш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш баробарида қатор қулайлик яратилди, - дейди ОШП мудири Мухайёхон Мирзакаримова. 
???? Янги иш бошлаган оилавий шифокорлик пункти зарур тиббий асбоб-анжомлар, жиҳозлар билан таъминланган. Қолаверса, шифокорларнинг самарали фаолият юритиши, шунингдек, ташриф буюрувчилар учун барча шароитлар яратилган.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 158 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab