Риштон туманида ҳам қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди

×

 2022-12-13 14:33:07    236

PDF yuklash
Chop etish



Бугун Риштон туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири ўтказилди.
Тантанали тадбирнинг биринчи қисмида қишлоқ хўжалиги ривожини янги босқичга кўтариш, барча турдаги экинлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштириб, эл-юрт фаровонлигини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссалари учун бир гуруҳ фермерлар, деҳқон хўжалиги раҳбарлари, намунали томорқачиларга "Илғор фермер", "Намунали томорқачи", "Меҳнаткаш деҳқон" кўкрак ниошинлари топширилди.
Шунингдек, мавсум давомида юқори ҳосилдорликларга эришишга муносиб ҳисса қўшган илғор фермерлар, сувчи-механизаторлар, дала меҳнаткашлари ва терим отряд фаоллари туман ҳокимлиги, “Русўзбектекс" қўшма корхонаси пахтачилик кластерлари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Кластер томонидан энг илғор фермерларга аталган "Дамас" автомобили лоторея ўйини орқали аниқланди. Унга кўра, "Агроном Алиев" фермер хўжалиги раҳбари омадли ютуқ соҳибига айланди. 
Тадбир давомида "Русўзбектекс" хорижий корхонаси раҳбари Магомед Костоевга “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони топширилди. 
“Қандак” тантаналар саройида ташкил этилган байрам тадбирининг иккинчи қисмида соҳа фидойилари, фахрийлар, илғор фермер ва деҳқон хўжаликлари меҳнаткашлари, сектор раҳбарлари, агрокластер масъуллари таклиф қилинди.
Тантана аввалида туман ҳокими Суфҳонжон Солиев, туман прокурори Рустамжон Мадалиевлар барча қишлоқ хўжалиги миришкорларини байрам билан самимий қутлади. Ғайратли, шижоатли фермерлар, томорқа ер эгалари ва уларга яқиндан кўмакчи сувчи-ю, механизаторларнинг мўл-кўл маҳсулотлари етиштириб келинаётганлиги туфайли бугун дастурхонларимиз тўкин, хонадонларимиз обод, турмушимиз фаровон эканлигини таъкидланди.
Тўкин дастурхон атрофидаги самимий суҳбатлар тадбир иштирокчиларини бир бирларига янада яқинлаштирган бўлса, элимиз ардоғидаги санъаткорлар ва маданият бўлимининг хушовоз санъаткорлари ва иқтидорли ёшларнинг куй-қўшиқлари, гўзал тароналар эса рақсларга уланиб, барчага кўтаринки кайфият бағишлади.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab