8 декабрь – Конституция куни байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

×

 2022-12-07 08:20:01    433

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Риштон туманида байрам тадбири ташкил этилди.
Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, корхона ва ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этдилар.
Байрам тадбирини туман ҳокими С. Солиев очиб, Давлатимиз конституцияси, мустақил ва суверен Ўзбекистон давлатининг ташкил топиши ва ривожланиши, унинг халқаро майдонда муносиб обрў-эътиборга эга бўлиши, мустақил давлатимиз Конституциясини яратишда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларига қатъий амал қилинганлигини гапириб, байрам билан барчани табриклади.
Тадбирда шунингдек туман прокурори Р. Мадалиев Конституциянинг яратилиш тарихи ва ундаги ўзгартиришлар ҳақида сўзлади. 
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан, шунингдек, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини оширишга муносиб ҳисса қўшган бир қатор риштонликлар “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланишди.


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab