✅ Йўлларнинг равонлиги - халқнинг фаровонлиги!

×

 2022-11-25 15:01:19    273

PDF юклаш
Чоп этиш


Равон йўл қуриш, ёз ва қиш чилласида айнан йўлларда дуч келинадиган қийинчиликларга барҳам бериш мақсадида шу кеча-кундузда Риштон туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
 Айниқса, бу борада ички йўллар ҳам босқичма-босқич таъмирланиб келаётгани аҳолига катта қулайликдир.  

????Хусусан, ҳозирги вақтда Риштон тумани “Юқори Булоқбоши” маҳалласининг 800 метр  масофадаги йўл қисмида шағаллаштириш ишлари бошлаб юборилди.

????— Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги байрамига ҳам саноқли кунлар қолди. Маҳалламиздагилар аллақачон байрам кайфиятида. Тозалик, ободликни ўзларига шиор қилиб олганлар кўчалар, қабристон атрофлари, хонадонларни ораста қилиб, дарахтларга шакл беряптилар.  Кўчаларнинг равон йўлга айланаётгани эса байрамга совға бўлди, -дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зафаржон Абдураҳмонов.

????Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб