Диний бағрикенглик – мамлакат барқарорлиги гарови

×

 2022-11-16 17:15:37    275

PDF yuklash
Chop etish


✅Бугун 7 -умумий ўрта таълим мактабида туман Маънавият ва маърифат бўлими ва Диний қўмитанинг туман бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан “Диний бағрикенглик — жамият барқарорлиги гарови” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда иштирок этганлар диний бағрикенглик хусусида батафсил тушунчалар беришди. - ???? Инсоннинг туғилиб ўсган уйи, маҳалласи, қишлоғи, яқинлари – Ватан тушунчасида мужассам. Шу боис Ватанга муҳаббат, аввало, ота-она, ака-ука, ёр-биродарга ҳурмат, эҳтиромда намоён бўлади. Ўзи туғилиб, вояга етган заминга меҳр бериш, юрт тупроғини муқаддас билиш, шу заминга бир умр фарзандлик садоқати билан яшаш ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарз. Маълумотларга кўра, ер юзида икки юзга яқин давлатда 7000 тил ва лаҳжада сўзлашувчи 8 миллиард аҳоли истиқомат қилади. Жаҳоннинг этник харитасига назар ташласак, бугунги кунда дунёда бир неча юздан тортиб, бир неча юз миллионгача издошга эга турли динга эътиқод қилувчи 2000 га яқин миллат, элат яшаётганига гувоҳ бўламиз. Шундай экан, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва дўстона алоқа ўрнатиш олам аро барқарорлик, осойишталикни таъминлашда асосий омили бўлиб қолаверади, дейди туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Д. Дадабоева. ✳️ Халқаро ташкилотлар орасида энг нуфузлиси ҳисобланган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1945 йил қабул қилинган низомида давлатлар ўзаро бағрикенглик руҳида, яхши қўшничилик кайфиятида яшаши, халқаро тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашда ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилиши асосий мақсад экани алоҳида таъкидланган. -???? Ўзбек тилида “бағрикенглик” сўзи орқали ифодаланадиган толерантлик тушунчаси, аслида, “чидамоқ”, “сабр қилмоқ” маъноларини англатиб, инсоннинг шахсий ёндашувидан қатъи назар, муайян фикр ёки қарашни имкон қадар бағрикенглик, тоқат билан қабул қилишни назарда тутади. Хусусан, мазкур тушунча, деярли, барча тилларда бир хил ёки бир-бирини тўлдирувчи маъно касб этиб, “чидaм”, “бардош”, “тоқат”, “ўзгача қараш ёки ҳаракатга ҳурмат билан муносабат”, “муруввaт”, “ҳиммaт”, “мeҳр”, “кeчиримлилик”, “ҳaмдaрдлик” каби маъноларда келади, дейди туман ҳокими маслаҳатчиси А. Ҳайдаров. ✳️ Ўзбекистонда мавжуд 130 дан зиёд миллат ва элат, 16 диний конфессия, 153 миллий-маданий марказ вакиллари ўртасида бағрикенглик тамойилини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади. Бугунги кунда турли динга мансуб қадриятларни асраб-авайлаш, барча фуқароларга эътиқод қилиш ҳамда ибодатни эмин-эркин амалга ошириш учун зарур шароит яратиб бериш, динлар ва миллатлараро ҳамжиҳатликни янада ривожлантириш юзасидан юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. - ???? Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида турли миллат-элатлар, диний конфессиялар вакиллари ўртасидаги тинчлик ва барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни асраб-авайлаш, дўстона муносабатни янада сайқаллаштириш устувор масала бўлиб қолиши таъкидланган. Бугунги кунда ҳам юртимизда турли миллат ва элат вакиллари, турфа диний конфессияга эътиқод қўйган шахслар бир оила фарзандларидек аҳил-иноқ яшаб келмоқдалар. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида фаолият кўрсатиши, урф-одати, анъана ва қадриятлари ривожланишида мамлакатимиздаги тинчлик, барқарорлик, миллатлараро тотувлик, айниқса, тинчликсевар халқимизнинг бағрикенглиги муҳим омилдир. Ҳар бир диннинг ўзига хос ақидаси мавжуд. Бу қоидалар баъзан бир-бирига мутаносиб бўлса, баъзан бир-бирига зид ҳам келиши мумкин. Диний бағрикенглик ана шу хилма-хиллик асосида келиб чиқиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олади, турли эътиқодлар ёнма-ён ва бир пайтда мавжуд бўла олиши учун хизмат қилади. Бу эса диний бағрикенглик асосида турли дин ва миллат вакиллари ўз эътиқодини эмин-эркин амалга ошириши учун замин яратади, дейди Диний қўмитанинг туман бўийча бош мутахасиси О. Мадаминов. ✳️ Маълумки, ҳар бир дин ўз издошини миллати, ирқи ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, бирдамликка, ўзаро яхшилик қилишга ундайди. Жумладан, ислом динидаги “жамоатдан ажралмаслик”, “одамларнинг яратган олдидаги тенглиги” ғояси бунинг ёрқин мисолидир. - ???? Барча инсонлар жинси, ирқи, ранги, ижтимоий келиб чиқишига қарамай, баробар ҳисобланади. Бу ҳақда ҳадисларда: «Инсонлар тароқ тишлари каби тенгдирлар. Арабнинг бошқа халқлардан, оқнинг қорадан, эркакнинг аёлдан устунлиги йўқ. Фақат, тақвода холос», дейилган. Миллий ва диний ранг-баранглик ҳамда эътиқод эркинлигини қарор топтириш масаласида Қуръон бутунлай бағрикенглик руҳи билан суғорилган, десак муболаға эмас. Аллоҳ, дастлаб, одамзодни бир уммат қилиб яратди, сўнгра кишиларни турли қабила, халқ ва динга ажратди. Бундай ранг-барангликдан мақсад инсонларни умумий фаровонлик йўлида ўзаро мусобақалашишга тарғиб қилишдан иборат. Қуръонда олам барча халқ ва дин вакиллари тинч-тотув яшайдиган замин, деб эълон қилинган. Умуман, Қуръони каримнинг элликдан ортиқ сурасидаги юзлаб оятларда мусулмонлар мўмин-қобиллик, тинчликпарварлик, бошқа эътиқод вакилларига нисбатан бағрикенгликка даъват этилган. Демак, ислом дини азалдан инсониятга асл мурувватни, ҳатто, ўзга дин вакилларига эҳтиром ҳамда бағрикенглик билан муносабатда бўлишни ўргатиб, ҳамма билан тинч-тотув яшашга, фитна ва турли адоватга барҳам беришга чақирган, дейди "Хўжа Илғор" масжиди имом ноиби Б. Мамажонов. Тадбирда бу дунёдаги ҳамма инсонлар ирқи, насл-насаби, келиб чиқишидан қатъи назар, тенг эканлиги таъкидланди. Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab