"Обод қишлоқ" дастури – фаровонлик асоси

×

 2022-09-24 16:12:19    261

PDF yuklash
Chop etish


Сўнгги йилларда туман марказларида ободонлаштириш ва марказий кўчаларнинг меъморий қиёфасини янгилаш бўйича самарали ишлар амалга оширилди. Бироқ, сир эмаски, мамлакатимизнинг салмоқли қисмини ташкил этадиган қишлоқ ва овулларда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, ўз ечимини кутиб турган масалалар йиллар давомида тўпланиб қолган эди.
Давлатимиз раҳбарининг “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида"ги Фармони ва “Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори олдимизда кўндаланг турган ана шундай масалаларга ечим бўлди.
Риштон туманида олис ва табиий иқлим шароити оғир ҳудудлардаги қишлоқларда аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасини сезиларли даражада ижобий томонга ўзгартириш, қишлоқларимиз қиёфасини замонавий мезонлар асосида қайта қуриш, қишлоқларда истиқомат қилувчи аҳоли, айниқса, ёшлар учун муқим иш ўринларини яратишга қаратилган “Обод қишлоқ” Дастури қишлоқ аҳолиси учун кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунаси бўлди.
Дастур асосида “Амиробод” ва “Янги Авлод” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги мактабгача таълим муассаси, умумтаълим мактабини таъмирлаш, МФЙ ҳудудларидаги ичимлик суви тармоқларини тортиш, йўлларни асфальтлаштириш ва шағаллаштириш, таянч симёғочларини қайта таъмирлаш ва кўча чироқлари ўтказиш, алоқа тармоқларини тортиш, пиёдалар йўлакчаси ўтқазиш ва ҳудудни инфратузилмасини яхшилашга қаратилганн ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган мазкур дастур ҳудудларда аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтириш, халқни рози қилиш, юртимизни янада тараққий эттиришга хизмат қилади.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 59 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab