Риштон туманида 2-босқич "Очиқ бюджет" ғолиблари номи маълум бўлди
2022-09-20 06:05:13 298
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли қарорига асосан, жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентимизнинг 2021 йил 12 апрелдаги ПҚ 5072-сонли қарорлари ижроси бўйича 2022 йилдан Давлат бюджети параметрларида бюджетнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш мақсадида Риштон тумани маҳаллий бюджетларида 2-босқичда 4 млрд. 945.0 млн. сўм маблағ ва 2-чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган маблағларнинг 15 фоизи, яъни 823.0 млн. сўм маблағ ва 1-мавсум ғолибларидан иқтисод қилинган 78 млн. сўм ҳамда 69 млн. сўм 2022 йил 15 июль кунига шахсий ҳисоб рақамдаги қолдиқ - жами бўлиб 5 млрд. 915 млн. сўм маблағ жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га ўтказдирилди.
Риштон тумани “Очиқ бюджет” ахборот порталига 154 млрд. 338 млн. сўмлик 182 та лойиҳа таклифи келиб тушди. Таклифларни кўриб чиқиш жараёнида 10 млрд. 232 млн сўмлик 11 та таклиф белгиланган мезонларга мос келмагани сабабли ишчи гуруҳ томонидан рад қилинган бўлса, 126 млрд. 349 млн. сўмлик 171 та таклиф белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, овоз бериш жараёнига ўтказилди.
“Очиқ бюджет” ахборот порталида 171 та лойиҳа учун жами 89 минг 157 нафар фуқаро овоз бериш жараёнида иштирок этди ва якунда қиймати 5 млрд. 915 млн. сўмлик 5 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
Ғолиб топилган лойиҳалар билан танишинг:
1. Мадумаров Муродил томонидан “Оқтомир МФЙ” Обихаёт кўчасини қудуқдан оқава суви чиқари ва Боғистон Оқтомир магистрал оқава сув тармоғини тортиш учун киритилган ID 1470600041 рақамли 1 млрд. 200,0 млн. сўмлик лойиҳа - 10 минг 414 та овоз билан;
2. Баратова Оқила томонидан "Тўрабод" МФЙга 3690 метр кўчаларини асфалтьлаш учун киритилган ID 1470600154 рақамли 1 млрд. 200 млн. сўмлик лойиҳа - 10 минг 400 та овоз билан;
3. Абдуқаххоров Амир Темур томонидан Халқ таълими бўлимига қарашли 52-сонли умумтаълим мактаби биносининг жорий таъмирлаш (эшик ромларини алмаштириш) ишлари учун учун киритилган ID 1470600030 рақамли 1 млрд 100 млн.сўмлик лойиҳа-10 минг 322 та овоз билан;
4. Норматов Мухаммаддиёр "Жалоер" МФЙ ҳудудида жойлашган қабристонни 2 минг 550 метр айлана девор қисмини янгилаш учун киритилган ID 1470600084 рақамли 1 млрд 200 млн.сўмлик лойиҳа - 10 минг 318 та овоз билан;
5. Ҳамраев Дилмурод томонидан "Қошқайрон" МФЙ ҳудудида электр тармоғини яхшилаш (220 дон бетон таянч устини,8 км ёпиқ кабел тортиш, 6 дона мини ТП ўрнатиш) ги ички учун киритилган ID 1470600033 рақамли 1 млрд 200 млн. сўмлик лойиҳа - 10 минг 306 та овоз билан ғолиб деб топилди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi