Янги ҳамкорлар сафи кенгаймоқда

×

 2022-08-09 11:25:29    328

PDF yuklash
Chop etish


Риштон кулолчилик маҳсулотлари бугунги кунда жаҳон бозорини забт этиб бормоқда. 

Биргина «Мингбоши керамик» кулолчилик кластерида тайёрланаётган маҳсулотлар дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўз харидорларига эга. 

Мамлакатимизда тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятдан кенг фойдаланаётган уста кулол Шокиржон Аҳмаджонов экспорт географиясини кенгайтириш борасида ҳам тинимсиз изланмоқда. 

Яқин «Мингбоши керамик» корхонасида доимо иш қизғин. Деярли ҳар куни кулолчилик маҳсулотларнинг экспортга жўнатилаётганига гувоҳ бўласиз. 

- Янги ҳамкорлар билан шартнома имзолашга доимо тайёрмиз, дейди Шокиржон Аҳмаджонов. - Яқинда швециялик тадбиркорлар билан ҳамкорлик борасида оғзаки келишувга эришдик. Скандинавияликларга Риштон кулолчилик маҳсулотлари жуда манзур бўлди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab