Доруломон маҳалласида учрашув

×

 2022-08-02 15:04:06    428

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман Ватанпарвар ташкилотида, Риштон тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими, Фуқаролик ва Жиноят суди, туман ИИБ бўлими ҳамда Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида тумандаги хотин-қизлар фаоллари ва маҳаллалардан ташриф буюрган нотинч оила вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувни Риштон тумани ҳокими ўринбосари-Оила ва ҳотин-қизлар бўлими бошлиғи М. Бекмирзаева очиб, Оилада аёлнинг роли нечоғлик муҳим эканлиги ва бугунги кунда аёллар томонидан йўл қўйилаётган камчилик ва хатолар туфайли оилавий ажримлар сони ортиб бораётгани ва бунинг натижасида фарзандлар тирик етим бўлаётгани хусусида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг йиғилишда сўз олган Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Т. Абдураҳмонов тадбир иштирокчиларини бундай кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш ва хотин-қизлар тарбияси учун барча хотин-қизлар фаоллари бирдек масъул эканликларини эслатган ҳолда барча иштирокчиларни огоҳликка даъват этди.

Шунингдек йиғилишда сўз олган фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Риштон туманлааро суди раислари томонидан, аёлллар томонидан содир этилаётган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар борасида сўз юритдилар.

Тадбир сўнгида Доруломон МФЙ профлактика катта инспектори томонидан яқинда ушбу ҳудуда жиноят кодекисининг 97-моддасида назарда тутилган, қасдан одам ўлдириш билан боғлиқ жиноят содир этилганлиги хусусида тўхталди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчиларига тадбир ташкилотчилари томонидан керакли тушунтириш ва кўрсатмалар берилди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab