“Саховат ва кўмак” – ижтимоий ҳимоя долзарб масала!

 2022-07-28 16:47:32    294

PDF yuklash
Chop etish


2022 йил 1 январ ҳолатига “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисоб рақамларида 154 млн. 156 минг сўм қолдиқ маблағлари мавжуд бўлиб, ўтган олти ой давомида вилоят бўйича “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Риштон тумани бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамларига 702 млн. 278,9 сўм маблағ йиғилди. 

Ўтган олти ой давомида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қарори асосида қарийб 570 нафар оилага 587 млн. 980 минг сўм маблағ сарф этилди.

Жумладан, маҳаллаларда ташкил этилган “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га кирган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Ўтган олти ой давомида “Темир дафтар”га киритилган 55 нафар фуқароларни моддий қўллаб қувватлашга 

352 млн. 480 минг сўм маблағ йўналтирилди. 

Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қариялар каби эҳтиёжманд оилаларнинг 515 нафарига 235 млн. 500 минг сўм маблағ йўналтирилди. 

2022 йил 1 июл ҳолатига “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамларида вилоят бўйича 114 млн. 289,9 минг сўм пул маблағлари мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-73-сон Қарори 8-иловаси 20-бандига мувофиқ “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви томонидан республика миқёсида “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини йўналтирилиши юзасидан ҳисоботи O’zbekiston 24 канали орқали 2022 йил 20 апрелдаги бриффинги давомида ўқиб эшиттирилди, шунингдек, республика бошқаруви расмий веб-сайти(https://obfm.uz/uz)га 23 апрел ва 26 майда жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот жойлаштирилди. “Саховат ва кўмак” жамғармасидан кам таъминланган оилаларга маблағ ажратиш фақатгина халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қарори билан амалга ошириб келинмоқда.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab