#БРИФИНГ

×

 2022-07-13 14:42:54    285

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Риштон тумани ҳокимлигида Риштон тумани ҳокими ўринбосари инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Абдуқаҳҳор Жўрабоев иштирокида брифинг ўтказилди. Унда туманимизда 2022 йилнинг биринчи ярмида инвестиция дастури доирасида қилинган ишлар юзасидан маълумот берилди.Хусусан, дастур доирасида 7 та лойиҳа, қиймати 14 млрд. 986 млн сўм бўлган лойиҳалар ишга туширилиб, фойдаланишга қабул қилиниши натижасида 215 та янги иш ўрни яратилди.Саноат йўналишида 3 та лойиҳага 9 млрд. 660 млн.сўм, шундан ўз маблағлари ҳисобидан 7 млрд.160 млн.сўм сарфланиб, 181 та янги иш ўринлари яратилди.Мисол учун, "ММ ПОРCЕЛAИН" МЧЖ" МЧЖ томонидан жами 2 млрд. 300 млн.сўм, ўз маблағлари сарфланиб, “Чинни буюмлари ишлаб чикаришни кенгайтириш” лойихаси амалга оширилди ҳамда лойиҳанинг биринчи босқичида 89 та янги иш ўринлари яратилиб фойдаланишга қабул қилинган. Хизмат кўрсатиш йўналишида 2 та лойиҳага 2 млрд.800 млн.сўм, шундан ўз маблағлари ҳисобидан 2 млрд.сўм ва банк кредити ҳисобидан 800 млн.сўм маблағлар сарфланиб, 22 та янги иш ўринлари яратилди.Мисол учун, "Камалак 555" НТМ томонидан жами 1 млрд. 800 млн.сўм, шундан 1 млрд.100 млн. сўм ўз маблағи ва 700 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари сарфланиб, “Давлат хусусий шерикчилигидаги нодавлат мактабгача таьлим муассасси ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилди ҳамда 18 та янги иш ўринлари яратилди. Қишлоқ хўжалиги йўналишида 2 та лойиҳага 2 млрд. 526 млн.сўм, шундан ўз маблағлари ҳисобидан 1 млрд. 138 млн.сўм ва банк кредити ҳисобидан 1 млрд. 388 млн.сўм маблағлар сарфланиб, 12 та янги иш ўринлари яратилди.Мисол учун, "Зохиджон Юнисали хожи ўғли" фермер хўжалиги томонидан жами 1 млрд. 488 млн.сўм, шундан 600 млн. сўм ўз маблағи ва 888,0 млн.сўм миқдорида кредит маблағлари сарфланиб, “Чорвачиликни ривожлантириш” лойихаси амалга оширилди ҳамда 7 та янги иш ўринлари яратилди. Умуман олганда, ҳудудий инвестиция дастури доирасида туманимизда 2022-2023 йилларда 490 млрд 919 млн.сўмга тенг 61 та инвестиция лойиҳалар амалга оширилиши, 1643 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, ушбу дастурларни амалга ошириш бўйича кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab